Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№1, 01.01.2015

"ҚЎЙ ЙИЛИ" МУЧАЛИ СОҲИБЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Қўй - беозор жонивор бўлганлиги учун ҳам йил тинч ва осо-йишта ўтиши башорат қилинади. Ушбу йил одамларнинг орзу-ниятларига эш бўлади. Шу боис, "Қўй" мучали остида туғилган инсонларни ёрқин йил қарши олмоқда.

Нафис дид ва санъат соҳиблари саналувчи ушбу мучал соҳиблари жуда ақлли ва заковатли кишилар ҳисобланишади. Ҳаёт кечиришлари кўпинча омадларига боғлиқ бўлади. Жавобгарлик ҳисси уларга бегона, ташаббус кўрсатишни ёмон кўришади. Уларда дид ва истеьдод бор. Аммо раҳбарликни эплай олишмайди. Лекин илмий, ижодий соҳада ўз ишларини қойилмақом бажаришади.

Улар қадди-қомати келишган, истараси иссиқ ва табиат шайдоси бўладилар. Қолаверса, ҳулқ-атвори, гап-сўзлари ёқимли, лекин бироз инжиқ ва хаёлпарастлиги, шу билан бирга, ўз тақдирларидан нолишлари ҳам бор.

Ушбу мучал соҳиблари тадбиру маросимларга кўп ҳолларда кечикадилар, Лекин ўзларига манфаат тегадиган иш бўлса, унга астойдил киришади. Бу йўлда бошқаларга ёқишни ҳам уддасидан чиқадилар. "Қўй"лар тижорат ишларидан узоқроқ юрганлари маъқул. Чунки савдо-сотиқ борасида унчалик уқувли бўлмайдилар. Ишқ-муҳаббат бобида ҳаётлари давомида кўп муаммоларга дуч келишлари мумкин.

Уларнинг ёшлик даврлари кексаликка қараганда анча тинч ва яхши ўтади. Яна "қўй"лар моддий жиҳатдан ғам-ташвиш чекишмайди. Уларнинг яқин маслаҳатгўйлари бўладики, доимо тўғри йўлни кўрсатадилар. Итоатгўй, камтар ва соддадил "қўй" мучали соҳиблари умри давомида осойишта ҳаёт кечирадилар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди