Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№36, 03.09.2015

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ!

УЙҚУ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ВА ЁМОН.8.МАҲСУЛОТ

Ким бўлишлигимиздан қатъи назар ҳар биримиз тунда тинч ухлашни истаймиз. Уйқусизлик инсонни руҳан чарчатади, яхши уйқу эса саломатлик гаровидир.

Олимлар орасида қайси маҳсулот уйқуни таъминлаб, қайси бири уни қочириши тўғрисида ҳали якдил фикр йўқ. Бироқ қандайдир даражада уйқуни чақиришга ёрдамлашадиган ва аксинча, уни ўғирлайдиган маҳсулотларнинг норасмий рўйхати тузилган. Қуйида ана шу рўйхатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

УЙҚУ ЧАҚИРУВЧИ 8 ТА ЭНГ ЯХШИ МАҲСУЛОТ

Олча

Олча таркибида мелатонин мавжуд бўлган мевалардан бири. Бу модда организмимизнинг ички органларини назорат қилишга кўмаклашади. Тадқиқотларга кўра, олчанинг нордон шарбати ичилса, у сурункали уйқу бузилиши билан оғриган кишиларда уйқунинг давомийлиги ва сифатини яхшилашга ёрдам беради.

Сут

Болалигимиздан оналаримиз бизга уйқу олдидан бежиз иссиқ сут беришмаган. Бу шунчаки одат эмас. Сут таркибида серотонин (бахт гормони) ва мелатонин (хотиржамлик гормони)ни ишлаб чиқарувчи аминокислота ҳамда триптофан мавжуд.

Гуруч

Гуручда ҳам мелатонин ва серотонин ишлаб чиқарувчи триптофан мавжуд. Бундай гуручни ухлашдан 4 соат олдин истеъмол қилсангиз, у аста-секин қонга глюкоза юборади ва бу жараён уйқуни тезлаштиради.

Банан

Бананнинг фойда эканлигининг сабаби, унда мушаклар тўқимасини бўшаштирувчи табиий моддалар - магний ва калий мавжуд. Бундан ташқари, унинг таркибида уйқуни тезлаштирувчи углеводлар ҳам бор. Умуман олганда банан соғлик учун кони фойда. Калий юрак-қон томир тизими ҳамда ақлий фаолияти учун зарур моддалардан бири ҳисобланади.

Ширин картошка

Ширин картошка - уйқуни севувчилар учун жуда қулай восита. Унинг таркибида нафақат мураккаб углеводлар, балки мушаклар тўқимасини бўшаштирувчи калий ҳам мавжуд. Оддий картошка ва ловия ҳам калийга бой маҳсулотлар сирасига киради.

Курка гўшти

Сут каби курка гўшти таркибида ҳам триптофан бор. Бироқ агар сизни уйқусизликнинг мураккаб кўриниши безовта қилаётган бўлса, сут ва курка гўштидан кўпроқ истеъмол қилишингизга тўғри келади.

Ёнғоқ

Ёнғоқ таркибида катта миқдорда триптофан ҳамда мелатонин мавжуд. Ухлашдан олдин бир сиқим ёнғоқни ўзини ёки сабзавотли салатга қўшиб истеъмол қилинг.

Исмалоқ

Исмалоқ триптофан ва унинг тезроқ сингиб кетишига ёрдамлашувчи В6 витаминига бой. Уни турли салатларга қўшилган ҳолда истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

УЙҚУ ҚОЧИРУВЧИ 8 ТА

МАҲСУЛОТ

Батонли чизбургер

Мазкур фастфуддаги ёғ сизни уйқудан мосуво қилиши тайин. Ёғ ошқозондаги кислота ишлаб чиқарилиш жараёнини тезлаштириб, унинг жиғилдонга тушиш хавфини туғдиради. Натижада меъда қайнаши ёки зарда бошланади. Умуман олганда, ёғ ва туз миқдори жуда кўп бўлган бу егуликда соғлик учун фойдали бирор модда йўқ.

Вино

Ҳар қандай алкоголли ичимлик уйқу учун зарарли. У организмга тезда сингиб кетиб, бир неча бор уйғонишга сабаб бўлади. Бундан ташқари, ухлашдан олдин ичиш хуррак отишга олиб келади. Бу эса, албатта, шеригингиз ухлашига халал беради.

Қаҳва

Қаҳва таркибида асаб толаларини қўзғатувчи кофеин мавжуд. Ётишдан олдин қаҳва ичсангиз, узоқ вақт ухлай олмайсиз, балки умуман ухлолмассиз ҳам. Ҳаммаси ичимлик миқдори ва кучига боғлиқ. Албатта, барчаси танангизнинг кофеинни қандай қабул қилишига боғлиқ. Агар сиз ўзингизнинг "кофеин миқдори"н-гизни билмасангиз, унда кечқурун қаҳва ичмаганингиз маъқул.

Салқин ичимликлар

Салқин ичимликнинг уйқуни бузиши сабаби яна кофеин. Бундай ичимликлар таркибидаги кофеин миқдори 2-3 катта чашкадаги қаҳва кофеинига тенг.

Газланган ичимликлар

Кола, фанта, спрайт ва бошқа газланган ичимликлар таркибида кофеин, шунингдек, ошқозон-ичак йўлини жароҳатлаб, кислота ажралиб чиқишига олиб келувчи бензоат натрий мавжуд. Ана шу ичимликлар уйқу учун энг ёмон моддалар ҳисобланади.

Дори-дармон

Баъзи дорилар таркибида кофеин бўлади. Оғриқ қолдирувчилар, оздирувчи таблеткалар ва шамоллашга қарши воситалар таркибида кофеин бўлиши мумкин. Шу боис уйқудан аввал дори ичганда, дорининг қутисидаги маълумотларни яхшилаб ўқиб чиқинг.

Гўшт

Оқсилга бой маҳсулотлар уйқу жараёнини секинлаштириб, уйқуни самарасиз қилади. Ухлаётганда овқат ҳазм бўлиши сусаяди, оқсиллар эса бу жараённи янада секинлаштиради. Шунинг учун организм ухлаш ўрнига овқатни ҳазм қилади. Агар кечки овқатга гўшт тановул қилмоқчи бўлсангиз, ухлашга ёрдам бериши учун таомномангизда, албатта, углевод ҳам бўлсин.

Суюқлик

Кун давомида сув ичиб юриш жуда фойдали. Аммо ухлашдан бир неча соат олдин сув ичишни тўхтатган маъқул. Бўлмаса кечаси билан тинимсиз ҳожатхонага қатнашингиз тайин.

Хуллас, тинч ухлайман, деб дори ахтариб дорихонага югургандан кўра, юқоридаги маҳсулотлардан истеъмол қилиб ухлаш мақсадга мувофиқдир. Улар табиий йўл билан тинч ухлашингизга ёрдам беради.

Муаззам ИБРОҲИМОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди