Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№37, 10.09.2015

ДУНЁ ҒАРОЙИБОТЛАРИ

КОСМОСДАГИ ҒАЙРИОДДИЙ ҲОДИСАЛАР

2014 йилнинг ноябрь ойи охирларида Байконурдан коинотга нав-батдаги космик кема учирилди. Парвоз давомида экипаж аъзолари ғайриоддий воқеа-ҳодисаларга дуч келишди. Уфологлар Юрий Григорьев ва Анна Ажажанинг сўзларига қараганда, "Союз" (космик кема) экипажи жойлашган кабинада оқ доғлар кўринган. Бу кемага ўрнатилган видеокамералар муҳрлаган тасвирларда аниқ кўзга ташланган. "Гўё ўзга сайёраликлар ерликларга ўзларини сездириб, зудлик билан алоқага киришмоқчидек эди", дея таъкидлайди уфологлар.

Орадан икки сутка ўтгач, Россиянинг учишга шай қилиб қўйилган "Протон-М" ва "Ангара - А5" русумли ракеталарининг парвози қолдирилди. Чунки, бу икки ракетада ҳам "Союз"-даги каби оқ жисмлар кўринган. "Бундай ҳолатлар инсоният учун жумбоқ, лекин ўзга сайёраликлар бизни нимадандир огоҳлантиришмоқда", дейишганди ўшанда Григорьев ва Ажажа.

Умуман, бундай ғайриоддий ҳодисалар, ғалати ҳолатлар жуда кўп кузатилган. Жумладан, жаҳоннинг биринчи космонавти Юрий Гагариннинг парвози бор-йўғи 108 минут давом этган. Бироқ бу вақт ичида 27 ёшли учувчи умрида эшитмаган овозларни эшитганлигини кўп бор гапирган. Орадан анча вақт ўтиб, машҳур учувчи электрон мусиқа асбоблари жўрлигидаги ансамблнинг концертига кирганда бирдан ҳайратга тушади. Чунки у "Восток-1"даги парвози даврида худди шу каби мусиқий овозларни эшитган эди. Бу каби ҳолатларга бошқа космонавтлар ҳам дуч келган.

"Союз-7" космик кемасининг борт инженери Владислав Волков парвоз давомидаги хотиралари ҳақида шундай ҳикоя қилади: "Космосда ердагидек сокин тун ҳукмрон эди. Бирдан итнинг хургани эшитилди. Оддий дайди итнинг овози... Бир неча сониядан сўнг эса чақалоқнинг йиғиси қулоққа чалинди. Яна аллақандай тушунтириб бўлмайдиган овозлар кишини саросимага солади".

Олимлар бундай ҳолатларни оддий товушли галлюцинация деб ҳисоблашади. Инсон қаттиқ чарчаганда, стресс ҳолатларга тушиб қолганда бундай номаълум овозларни эшитади, деб таъкидлайди улар.

Одамзод космосда жуда кўп ажойиботларни ўз кўзи билан кўриши мумкин. Техника фанлари доктори, синовчи-учувчи Марина Папович томонидан узоқ йиллар давомида йиғилган маълумотлар ушбу фикрни тўла тасдиқлайди.

Биринчидан, космосда инсоннинг кўриш қобилияти ортади. Бошқача айтганда, космосда жисмлар катталашган ҳолда кўринади. Америкалик учувчи Гордон Купер Тибет устидан ўта туриб (баландлиги 350-400 километр бўлган жойдан) ер юзидаги уйлар ва қурилишларни оддий кўз билан кўра олган. Бир гуруҳ учувчилар эса трассадаги автомобиллар ҳаракатини кўришганини айтишди.

Иккинчидан, космосдан туриб қаралганда, денгиз ва океанлар ажиб кўринишда бўлади. 1973 йилда Америка станциясидан учирилган "Скалэб" кемаси экипаж аъзоларининг айтишича, Бермуд учбурчаги атрофида сувнинг пасайиши кузатилган. Гўёки жуда катта майдонда, тахминан миллион квадрат километр ҳажмдаги оралиқда Бермуд, Флорида ва Пуэрто-Рико ороллари ўртасида океан "чўккан". Собиқ иттифоқ космонавтлари эса аксинча, 200-300 километр ҳажмдаги океан "гумбазлари"ни кўришган. Уларнинг таъкидлашича, сув ўз сатҳидан 100 километргача "кўтарилган". Улар сувнинг тубини аниқ кўрганликларини таъкидлашган. Мутахассислар эса бундай ҳолатларни ҳақиқатга зид, дея инкор этишади. Негаки, жуда тиниқ сув ҳам бундай узоқликда қуёш нурини йўқотади. Яна бир гуруҳ олимлар бу борадаги айрим фаразларни ҳақиқатдан ҳам бўлиши мумкинлигини инкор этишмайди. Чунки, океаности билан боғлиқ тадқиқотлар ўзгача фикр юритишга ундайди. Масалан, Тинч океанида тоғ занжири борлиги аниқланди. Шундан келиб чиқиб, олимлар "Космонавтлар океан тубидаги бошқа оптик ҳолатларни ҳам кузатишган бўлиши мумкин", деган тахминни илгари суришмоқда.

Космонавтлар эса дунё океанларига қараб, машҳур ёзувчи Станислав Леманинг "Солярис" номли фантастик романини эслашади. Нима бўлганда ҳам инсоният учун ҳозирча космосдаги ғайриоддий овозлар, океанлар ва табиат билан боғлиқ ғаройиботлар жумбоқ. Одамзод улар ҳақида аниқ фикр айтишга ожиз. Вақтлар келиб, балки одамзод ана шу мўъжизаларнинг сабабларини англаб етар. Буни эса фақат вақт кўрсатади.

"АиФ" газетасидан қисқартиришлар билан

Барно ҲАЙДАРОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди