Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№43, 22.10.2015

Руҳият

РАҚАМЛАР ЖУФТИНГИЗ ҲАҚИДА СЎЗЛАЙДИ

Нумерология нафақат муайян инсон ҳақида маълумот олишга, балки унинг бошқа инсонлар билан ўзаро муносабатларини тушунтиришга ҳам ёрдам беради.

Мазкур соҳани ўрганган олимлардан бири қадимги юнон файласуфи ва математиги Пифагор бўлган. Хитой, Юнонистон, Миср, Япония, Ҳиндистон сингари қатор давлатларда бу соҳада муайян тизим яратилган бўлиб, унга хайрихоҳ ва қизиқувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Мазкур йўналишда мутахассислар томонидан жуфтликларнинг никоҳ мутаносиблигини аниқлаш борасида олиб борилган кўп йиллик тадқиқотларни нумерология соҳасидаги янгиликларидан бири бўлди, деб айтиш мумкин.

Ана шу тадқиқот ва ўрганишлар натижаси ўлароқ, тақдим этилган усул кўпчиликни қизиқтириши табиий. Агар Сиз никоҳ мутаносиблиги ҳақида билишни истасангиз, қуйидаги ҳисоб-китобни бажаришингиз лозим бўлади.

Мисол учун, сиз қайсидир ойнинг 21- санасида туғилган бўлсангиз, аввало, 2Қ1қ3 (яъни йиғинди 3 га тенг). Ҳудди шундай ҳисоб-китобни жуфтингизга нисбатан ҳам қўллаймиз: у ҳам мисол учун, бирон бир ойнинг дейлик, 27- санасида туғилган бўлса, 2Қ7қ9 натижа йиғиндиси 9 рақамига тенг бўлади.

Энди иккингизнинг йиғиндингизни бир-бирига қўшамиз, 3Қ9қ12. Натижа бўлган 12 сонини яхлит сонга айлантирамиз, яъни 1Қ2қ3. Демак, охирги ҳисоб-китоб натижаси бўйича 3 сони сизнинг код рақамингиз ҳисобланади.

Яна бир нарсага эътибор бериш керак: нумерология фанининг энг муҳим жиҳати шундаки, ҳамма сонлар бир-бирига қўшилиб, яхлит бир рақамни ифодалаши керак, яъни 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9. Бу соҳа жуфт кичик сонлардан тортиб (масалан, 11 бўлса, 1Қ1 натижа 2 каби), йирик сонлар ҳам яхлит ҳолга келтирилиши талаб этилади.

Ҳисоб-китоб бўйича натижани қуйидаги 9 гача бўлган кодлаштирилган тизим асосида билиб олишингиз мумкин. Демак:

Код - 1. Сизлар муносиб жуфтликсиз, аммо ўзаро келишмовчиликда сиз доимо ўзингизни ҳақ, деб ҳисоблайсиз. Таслим бўлиш сиз учун умуман ёт ҳолат. Ҳақлигингизни ҳамиша исботлашга одатлангансиз. Сабрли бўлишга, бир гапдан қолишга ўрганинг. Шуни унутмангки, муносабатларингизга сизнинг таъсирингиз кўпроқ бўлади.

Код - 2. Ўртангиздаги муносабат чин ошиқларники каби. Севги-муҳаббатингиз тенглиги боис, сизларга ҳавас қилса арзийди. Бир-бирингизга бир қарашданоқ нима исташларингизни тушуна оласиз. Бундай жуфтлик камдан-кам учрайди. Бир умр севишган ошиқлар бўлиб қолганингиз маъқул. Кўпроқ моддий жиҳатга эътибор қаратинг, тежамлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Код - 3. Сизларни кўпроқ эҳтирослар бирлаштиради. Шу жиҳатдан бир-бирингизга мослигингиз боис феъл-атворингиздаги қусурларни кўрмасликка ҳаракат қиласиз. Афсуски, бир-бирингизни етарлича билмайсиз. Феъл-атворингизни яқиндан билишга ҳаракат қилинг. Мулоқотлар учун кўпроқ вақт ажратинг.

Код - 4. Бир-бирингизни севги риштасидан кўра, дўстлик риштаси кўпроқ боғлар экан. Турмуш қуришдан аввал муносабатларингиз ҳақида яхшироқ ўйлаб кўринг. Кейинчалик афсус қилишингиз мумкин. Келажакда ҳам ўртангизда чинакам севги туйғусининг пайдо бўлиши даргумон. Шу боис, муносабатларга ойдинлик киритинг.

Код - 5. Икковингизда ҳам фақат ўзини ўйлаш хусусияти кучли. Шу туфайли ўз жуфтингизнинг хоҳиш-истагини инобатга олмайсиз. Бу ҳолат эса бир-бирингиздан тез орада кўнгил қолишига олиб келиши мумкин. Ташқаридан қараганда одамларда ажойиб жуфтлик сифатида фикр уйғота оласиз. Агар иккингиз ҳам феълингиздаги худбинлик туйғусини енгишга ҳаракат қилсангиз, ўзаро маслаҳатлашиб иш кўрсангиз, энг бахтли ва мустаҳкам оилалардан бири бўласиз.

Код - 6. Кўпчилик оилалар ўзаро келишмовчилик туфайли асаби бузилиб, оила мустаҳқамлиги учун турли чора-тадбирлар кўриб юришади. Сизнинг жуфтлигингизга бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Сизлар садоқатли ва оқибатли жуфтликсиз. Бундай жуфтликлар камдан-кам учрайди. Сизларга ҳавас ва хасад қилувчилар кўп бўлади. Бир-бирингиз учун туғилган жуфтлик ҳисобланасиз.

Код - 7. Бундай жуфтликлар ўртасида ишонч кучсиз. Рашк, гумон ва шубҳалар туфайли муносабатларингиз риштаси нозиклашиб бораверади. Агар иккингиз ҳам ишонч туйғуларини қадрласангиз ва бир-бирингизга ишонсангиз, ажойиб жуфтликлардан бирига айланасиз. Арзимаган баҳоналар билан жуфтингизга озор етказиб қўйишдан сақланинг. Акс ҳолда муносабатларингиз дарз кетиши мумкин.

Код - 8. Четдан қараганда бир-бирингизга узукка кўз қўйгандек мос кўринасиз. Аммо сизнинг ўртангизда тез-тез муросасизлик бўлиб, икковингиз ҳам устун бўлишга ҳаракат қиласиз. Ҳар бирингиз ўз фикрингизни маъқуллаб, жаҳл келганда тенгма-тенг айтишасиз, Натижада жуфтингиз билан узоқ вақт аразлашиб юришга одатланиб қолгансиз. Шундай бўлишига қарамай, бир-бирингизга доимо интилиб яшайсиз, сизларни ажратиб бўлмайди. Асосийси, муҳаббатингизни ва бир-бирингизни авайлашни ўрганинг.

Код - 9. Сизлар турмуш қуришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Муносабатларингизнинг бошиданоқ кимнингдир манфаати устунлиги ёки ҳис-туйғуларингиз ўткинчи эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Юқорида эътиборингизга тақдим этилган хулосалар, яна такрор айтамиз, кўп йиллик тадқиқотлар, ўрганишлар натижасида келиб чиққан. Улар айрим кишилар учун у қадар мос келмаслиги ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам вақт - олий ҳакам, ҳаммасини вақт кўрсатади. Лекин ана шу хулосалар билан танишиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

ХОСИЯТХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди