Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№48, 26.11.2015

Руҳият

ПОМАДАЛАР ШАКЛИ ВА ФЕЪЛ-АТВОР

Помада - аёл кишининг гўзаллигини таъминловчи қуролларидан бири. Франциялик косметологлар ўтказган тадқиқотларга кўра, ана шу қуролнинг кўринишига қараб, ундан фойдаланаётган аёлнинг феъл-атворини қайсидир даражада билиш мумкин экан. Тўғри, тадқиқот хулосаси бизнинг ўзбек аёллари феъл-атворига у қадар мос бўлмаслиги мумкин. Лекин у билан танишиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмаса керак.

Агар сизнинг косметикангизда ишлатадиган помаданинг учи думалоқ шаклда бўлса, унда Сиз:

Ёқимтой ва жозибадорсиз, баъзан ўта жиддий, принципиалсиз, яхшигина уй бекасисиз, ёрқин рангларни хуш кўрасиз, дид билан кийинасиз, ҳар доим ўз нуқтаи назарингизда қатъий тура оласиз. Кўпчиликнинг фикри сизни қизиқтирмайди.

Ишлатаётган помадангизнинг учи учли бўлса:

Сиз қайсар ва ўжарсиз, турли чеклаш ва таъқиқларни қабул қила олмайсиз, учига чиққан баҳслашувчисиз, тўғрисўз ва очиқкўнгил, ҳамиша ҳақиқат учун курашувчи, тиришқоқ, ғайратли, яхшигина ташкилотчи, масъулиятлисиз, лекин бошқалар билан муроса қилишингиз жуда қийин.

Помадангиз учи икки томондан ҳам учли бўлса, унда Сиз:

Яшашдан мақсадингизни аниқ биласиз, ўзингизни паст баҳоласангиз-да, бундан қийналмайсиз, ўз олдингизга қўйган аниқ мақсад сари интиласиз, ўзингизни жуда ҳурмат қиласиз. Хотирангиз ўткир, яхшигина дид эгасисиз, беҳудага пул ишлатмайсиз. Ўзингиз учун пулни аямайсиз, оилавий ҳаётда ўзингизни биринчи ўринга қўясиз, жозибали, синчков ва талабчансиз.

Ишлатадиган помадангиз учи ботиқ (ўйиқ) бўлса Сиз:

У ҳолда сиз кузатувчансиз, бировларнинг ишига аралашишни яхши кўрасиз, табиатан ҳамма нарсага қизиқувчансиз, баъзан ёлғон ишлатасиз ва бундан ҳузурланасиз, оилангизни ниҳоятда қадрлайсиз, ўта озода аёлсиз, ишқий муносабатларни яхши кўрасиз, сизда кўрганларингизни чиройли сўзлаб бериш "маҳорати" кучли, ҳар соҳада янгиликлар қилишни хуш кўрасиз.

Помадангиз учи силлиқ ботиқ бўлса:

Сиз тез ёниб, тез совиб қолувчи, сахий, кўнгли очиқ, аёлсиз. Бажаришингиз мумкин бўлганидан ҳам кўп режалар тузасиз. Ғайратлисиз, тезга хафа бўласиз ва тезда кечира оласиз ҳам, ваъда берасиз-да унутасиз, аммо жуда меҳмондўстсиз.

Учи учли, лекин помадангиз юмалоқ бўлса:

Ўзингизни оилага бағишлаган, ишнинг кўзини биладиганлардансиз, буйруқ беришни биласиз, уйингизни мустаҳкам қўрғон деб ҳисоблайсиз. Бўрттиришга жуда устасиз, майда икир-чикирларга инжиқ муносабатда бўласиз, кўпчиликка муҳтожлик сезасиз.

Юлдуз УСМОНОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди