Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№4, 21.01.2016

ТАВСИЯ

КИР ЮВИШ МАШИНАСИ ҚАНДАЙ ТАНЛАНАДИ?

Ҳозирда кўп оилалар кир ювиш машинаси сотиб олишни истайди. Чунки у оила соҳибасининг оғирини енгил қиладиган зарурий техника воситаси эканлиги барчага яхши аён. Хўш, бу қулай дастёр қандай танланади? Харид жараёнида нималарга эътибор бериш керак? Уларнинг бир-биридан фарқи нимада? Қуйида ана шулар ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин. Ишонамизки, бу маълумотларни билиб олиш сизга фақат фойда келтиради.

Кир ювиш машиналари уч турга бўлинади, автомат, ярим автомат ва ультратовуш орқали кир ювувчи восита (бу техник восита деярли оммалашмаган). Дунё миқёсида, шу жумладан, юртимизда ҳам асосан икки турдаги кир ювиш машиналари оммалашган: булар - автомат ва ярим автомат.

Автомат кир ювиш воситалари - махсус дастур орқали бошқарилади ва жуда кўп қулайликларга эга. Бироз илгариги модель турлари фақатгина берилган буйруқ альгоритми асосида ишлаган бўлса, ҳозирга келиб махсус дастурлар орқали: кир ювиш кукуни ҳажмини ўлчаш, сув ҳажмини ўлчаш, кирни сиқиш жараёнидаги сув ҳароратини ўлчаш каби функцияларга эга. Ўз навбатида, автомат кир ювиш машиналари икки турга бўлинади: вертикал ва фронтал айланали, шу билан бирга, улар бир-биридан дизайни билан ҳам фарқланади.

Вертикал айланали кир ювиш машинаси тузилиш механизми жиҳатидан мураккаброқ иш тизимига эга, шу боис ҳам унинг нархи қиммат. Бундай кир ювиш машиналарининг қулай томони қурилма энининг кичиклиги ва шунинг ҳисобига ички қисмига кийимлар миқдори кўп жойланишлигида. Ундан ташқари, ювиладиган кийимларни юқоридан ташланиши фойдаланувчи учун анча қулай. Кир ювиш жараёнида қўшимча ювиладиган нарсаларни, аралаштириш имкони мавжудлиги. Ноқулай томони эса, унинг нархи қимматлигидир (фронтал камерали кир ювиш машинасидан сезиларли даражада қиммат). Узунлиги ва эни деярлик бир хил бўлганлиги туфайли чиройли кўринишга эга эмас.

Фронтал кир ювиш машиналари анча қулай. Уларни харид қилиш, бузилиб қолса тузатиш, вертикал айланали машиналардан кўра анча арзон. Машинанинг шаффоф ойна қопқоқли туйнуги ювилаётган кийимни кузатиш имконини беради. Харидор учун қулай томонлари, қулай нарх, модел ва турларининг кўплиги, кир ювиш жараёнидан тортиб то сиқиш жараёнигача кузатиш имкони мавжуд. Катта айланма барабанга эга, ихчам, уни ҳар қандай жойга ўрнатиш қулайдир, уст қисмидан жавон сифатида фойдаланиш мумкин. Ноқулай томонлари кир солиш ва олиш учун энгашиш ёки букилиш зарур. Шаффоф ойнали қопқоқни очиш учун жой ҳисоби олиниши. Автомат кир ювиш машинасини харид қилиш чоғида, энг эътиборли жиҳат шундаки, канализация мавжудлиги, кир ювиш кукуни фақат автомат машина учун мўлжалланган бўлиши. Ундан ташқари автомат кир ювиш машиналари учун электр энергия кўпроқ сарф қилинади ва кучлироқ ток қуввати талаб қилишини ҳам ҳисобга олиш зарур. Автомат кир ювиш воситаларининг нархи ишлаб чиқарилган материал нархига ҳам боғлиқ. Масалан, пластикдан қурилган машина арзонроқ, металл-дан ясалгани эса қимматроқ. Ярим автомат кир ювиш машиналари: Ҳозирги кунда автомат кир ювиш машиналари машҳур бўлгани билан ярим автомат машиналарнинг ҳам ўз қулайликлари мавжуд. Ярим автомат машиналар, дала ҳовли, канализация мавжуд бўлмаган, кам кучланишли электр энергияли жойлар, шўр сув ва узлуксиз сув муаммоси мавжуд жойлар учун қулай саналади. Замонавий ярим автомат машиналар активатор ва барабан механизми асосида ишлайди.

Активатор, яъни марказий диск электр двигатель орқали ҳаракатланиб, кирни айлантиради. Бунинг натижасида, кир ювиш кукуни кўпириб кирни яхши тозалайди. Активатор машиналарнинг асосий турларида кирни сиқиш, чайиш функциялари мавжуд эмас. Бундай ҳолатда кирни қўлда чайишга тўғри келади. Янги турдаги ярим автомат машиналарнинг сиқиш, чайиш функциялари мавжуд.

Барабан типидаги ярим автомат машиналар ўзининг ичида сиқиш функцияси борлиги билан фарқланади. Баъзи маркаларда сиқиш ҳам, чайиш ҳам бир бакни ўзида амалга оширилади. Баъзи моделларда эса чайиш учун иккинчи бакка кир олинади. Ундан ташқари, кўпгина брендлар сувни иситиш функциясига эга ярим автомат машиналар ҳам ишлаб чиқармоқда. Бу дегани, айнан шу функция учун махсус автомат машина кир ювиш машинаси олиш ҳам шарт эмас. Ярим автомат кир машиналарининг яна бир қулайлиги, кир ювиш кукуни танламаслиги, ҳатто хўжалик совунни майдалаб ивитиб ишлатса ҳам бўлаверади. Бу уй бекаси учун анча арзон, ҳам қулай, ҳам кирларни тоза ювилишини таъминлайди.

Қандай брендларни сотиб олган маъқул? Брендлар қандай бўлишидан қатъи назар, қурилманинг техник таснифини ўқиб чиқинг. Харид қилаётган брендларингиз учун, сиз яшаётган худудда, сервис ва кафолат бор-йўқлигини аниқланг. Импорт товарлар қиммат бўлишини ёддан чиқарманг, агар сизда ўзимизда чиқаётган товарлар билан солиштириб кўриш имкони бўлса эринмасдан нархларни солиштириб кўринг. Баъзи бировлар машҳур брендларни арзонга олдим, деб қолишади, кўпинча айланма йўл билан олиб кирилган товарлар арзон бўлади, табиийки, уларга хизмат кўрсатилмайди. Харидда ана шу нарсага алоҳида эътибор қаратинг. Ҳозирда мамлакатимизда асосан Bosch, Samsung, LG, Electrolux, Daewoo, Midea, Sitronic фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган кир ювиш машиналари сотилмоқда. Уларда кафолат ва хизматлар учун махсус белгили ҳужжат берилади. Мамлакатимизда фаолият юритаётган Artel, Roison, Zenit фирмалари ҳам хорижий ҳамкорлар билан ишлаётганини ҳисобга олинг. Масалан, Artel маҳсулотлари Япониянинг Toshiba, Кореянинг Samsung, Хитойнинг Midea компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда. Artel маҳсулотининг ярим автомат машиналари анча арзон ва ўта чидамли (синалган). Roisen Италиянинг Candy фирмаси билан ҳамкорликда ишламоқда. Zenit эсе Electrolux, Samsung ва LG билан фаолият юритмоқда. Ўйлаймизки, кир ювиш машинаси харид қилганда, юқорида айтилган жиҳатларга эътибор қаратиб, баҳоси ва имкониятларидан келиб чиқиб, ўзингизга қулай машиналарни сотиб оласиз, деб умид қиламиз. Харидингиз баракали бўлсин. Ҳа айтганча, олинган техник воситани ишлатиш олдидан фойдаланиш йўриқномаси билан танишишни ва унга қатъий амал қилишни асло унутманг!

УМИДА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди