Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№5, 28.01.2016

Саломатлик - туман бойлик

ГЎЗАЛЛИК ВИТАМИНИ

Ғ витамини кўпроқ косметологик воситаларда учрайди. Ушбу витамин тўла тўйинмаган ёғ кислоталари ҳисобланади.

Унинг таркибида линолен арахидон (омега-6), липоленовая (омега-3) кислоталари мавжуд бўлиб, олимлар уларни умумий ном билан "витамин Ғ" деб атайдилар. Бу қисқартириш инглизча "Ғat" сўзидан келиб чиққан бўлиб, тилимиздаги луғавий маъноси "ёғ" демакдир. Яъни, тўйинмаган ёғ кислоталарининг мажмуаси.

Ушбу модда инсон организмига асосан, ўсимлик ва ҳайвон ёғлари таркиби орқали келиб тушади. Шунингдек, витамин Ғ нинг асосий манбалари ёнғоқ, писта, маккажўхори ва зиғир ёғларидир. Ғ витамини организмда моддалар алмашинувида муҳим омил ҳисобланади. У қоннинг қўйилишига ва қон томирлар деворида холестерин туриб қолишига қаршилик кўрсатиб, босимни пасайтиради. Шунингдек, аллергия келиб чиқишининг ҳамда артрит, артроз, радикулит ва шу каби ҳаракат-таянч тизим касалликлари келиб чиқиши ва ривожланишининг олдини олади.

Агар организмда Ғ витамини танқислиги юзага келса, унда ёғлар алмашинувининг бузилиш ҳолати кузатилади ва ортиқча вазндан қутулиш чоралари камаяди. Шунинг учун пархез қилаётган қиз-аёлларга сабзавотли салатларга 1-2 ош қошиқда ўсимлик ёғи аралаштириб истеъмол қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, бу витаминнинг танқислиги боис терида ҳам нохуш ҳолатлар юзага келиб, ҳужайраларнинг янгиланиши секинлашади, жароҳатлар битиши қийин кечади, тери жуда нозик бўлиб қолади ва тез қуруқлашади, юзга эрта тириш ва ажинлар туша бошлайди. Бундан сочлар ҳам азият чекади: секин ўсади, синади, тўкилади ва "гуллайди". Болаларда эса ушбу витамин танқислигида ўсишдан орқада қолиш кузатилади.

Шунинг учун ўсимлик ва ҳайвон ёғлари қўшилган таомлар, айниқса, салатларни кўпроқ истеъмол қилиш ҳамда овқатланишда меъёрга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Бу ўз навбатида инсоннинг гўзаллиги ва саломатликни мустаҳкамлайди.

Дилшодбек ЮНУСОВ,

Андижон давлат тиббиёт институти

госпитал ва поликлиник педиатрия кафедраси ассистенти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди