Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№8, 18.02.2016

Ўқинг, қизиқ!

ТАБИАТДА НЕЧА ХИЛ РАНГ МАВЖУД?

Табиатдаги рангларнинг неча хил бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ёмғирдан сўнг пайдо бўлган камалакка, ёғаётган оппоқ қорга, фарзандингиз фойдаланаётган рангли қаламларга қараб, ранглар тўғрисида тушунчага эга бўламиз.

Аслида ранг нима? Табиатда неча хил ранг бор? Бу саволларга жавоб топиш мақсадида олимлар томонидан ўтказилган қатор тажрибалар биз билмаган хулосаларни юзага чиқарди. Қуйида сизлар тадқиқотчиларнинг ранглар билан боғлиқ хулосалари ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Қаердаки ёруғлик нурлари бўлар экан, ўша жойда ранг ҳам мавжуддир, ёруғлик тўлқини бўлмаган жойда ҳеч бир ранг йўқ. Ҳар бир ранг ўзининг тўлқин узунлигига эга. Ранглар - инсон кўзи билан қабул қиладиган тўлқин узунлигига мос келади. Ҳашаротлар ва ҳайвонларнинг кўзлари инсонникида фарқ қилгани учун уларнинг кўзи бошқача тўлқин узунликни қабул қилади, шунинг учун улар бошқача рангларни ҳам кўра олиши мумкин. Қисқача қилиб таъриф берсак, ранг бу - жисмга тушган ёруғликни ўша жисм ранги туфайли ўзининг тўлқин узунлигини ўзгартириб синиб қайтиши, ана шундай синиб қайтганда, бизнинг кўзимизга жисм рангли бўлиб кўринади. Демак, предметнинг ранги ўша предмет ясалган материал ва унга тушаётган ёруғлик тўлқинига боғлиқ.

Исаак Ньютон қуёш нурини шиша призмадан ўтказиб, оқ нур таркибида жуда кўплаб ранглар борлигини аниқлади, бу рангларнинг асосийлари етти хил эди. Спектр (камалак) етти хил рангдан иборат бўлиб кўрингани билан махсус приборлар унинг таркибида 100 дан ортиқ ранг борлигини кўрсатди. Ҳаётингизда бирор марта "Табиатда неча хил ранг бор?" деб ўйлаб кўрдингизми? Албатта, бу саволга аниқ жавоб бериб бўлмайди, чунки турли хил ранглар бирининг бошқасига қўшилиши ёрдамида ҳосил қилинади, шундай экан, уларни истаганча ҳосил қилавериш мумкин. Лекин ўша ҳосил қилинаётган ранглар аслида бир нечта асосий ҳисобланган рангларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади.

Бу асосий ранглар - камалак (спектр)даги етти хил ранг ҳисобланади. Агар эътибор берган бўлсангиз, камалакдаги рангларни бир-биридан фарқлаш қийин, чунки бир ранг билан кейингиси ўртасида аниқ чегара йўқ, яъни бири бошқаси билан қоришиб кетган, Улар: қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, кўк, пушти, бинафша. Ана шу етти хил рангларнинг ичида кўзга яққол кўринадиган, янада энг асосийси ҳисобланган 3 хил ранг мавжуд бўлиб, улар: қизил, яшил ва кўк, қолган 4 та ранг шу 3 та рангнинг қўшилган жойида ҳосил бўлган.

Телевизор, компьютер ва бошқа қурилмаларнинг экранига диққат билан қараганмисиз? Агар сиз ҳар қандай экранни диққат билан кузатсангиз, экран нуқта (пихел)лари айнан уч хил рангдан иборат эканлигини сезасиз. У ҳам бўлса, юқорида айтилгандек: қизил, яшил, кўк. Мана шу рангларнинг очроқ ёки қорамтирроқ тусга кириши натижасида экранда ҳар турли ранглар ҳосил бўлаверади. Компьютер экранида асосий ранг уч хил бўлса-да, аммо уларнинг ўзаро бирикиб кўриниши натижасида 200 дан ортиқ ранг ҳосил бўлиши мумкин. Рангларнинг ҳам манфий ва мусбати бўлади. Фотоаппарат плёнкасидаги тасвир кўриниши манфий ранглардан тузилган бўлади. У қайта ишлаб қоғозга чиқарилганида эса мусбат рангларга айланади.

Мукаррам ХЎЖАБЕКОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди