Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№12, 17.03.2016

Руҳият

СУҲБАТДОШИНГИЗНИ БИЛИБ ОЛИНГ

Ҳаяжонланиш ҳаммага хос ҳолат. Кўпчилик бундай пайтда асабийлашади ва асабийлашаётганини яширишга уринади. Ишга жойлашиш ёки бирор муҳим масалада ким биландир суҳбат қурилганда кутилмаган савол, қалтис ҳолатларда ҳаяжонланамиз, бу ожизлигимизни яширишга уринамиз.

Аммо биз яширишга уринган ҳолатни юз-кўзимиз, ўзимизни тутишимиз ошкор қилади. Бу ҳолатга илмий ёндошадиган бўлсак, танамиздаги асаб толалари биз бирор муаммога йўлиқиб асабийлашганимизда ёки ҳаяжонланганимизда хатти-ҳаракатларимиз ва мимикаларимиз орқали ҳолатимизни акс эттиради. Қуйида психолог олимларнинг кўп йиллик тадқиқотлари натижасидаги хулосалар асосида суҳбатдошинмизнинг хатти-ҳаракатларини кузатиб, у нимадан ташвишланаётганини билиб олиш мумкинлиги хусусида сўз юритилади.

Кўзни яширишга уриниш

Хорижда полиция ходимлари жиноят содир қилганда гумон қилинаётган киши чироқ ёки ёниб турган нарсага қарашдан ўзини олиб қочишини таъкидлашган. Одатда, суҳбатдошингиз қаршингизда қора кўзойнагини ечмай турса, билингки, у ўзининг хатоси ё айбини билади ва атрофдагилардан шунинг учун уялади.

Сочларини ўйнаш

Одатда қизлар ҳамдарлик билдирганда ёки нозланганда сочларини ўйнашади. Аммо шу билан бирга, бу ҳаракат қиз боланинг қандайдир ташвиши борлигига ҳам ишора қилади. Қаршингиздаги қиз қошларини чимириб, сочини ўйнай бошласа, билингки, у сиздан қандайдир муаммони яширяпти.

Лаблар пирпираса

Суҳбат давомида қаршингиздаги инсоннинг лаблари пирпираса - у аниқ стрессни бошдан кечираяпти! Баъзан ёлғондан ўзини беташвиш кўрсатиш учун кулмоқчи бўлади ёки лабларини қаттиқ тишлаб олади. Бу эса унинг бошқа бир шахс босими остида қолганлигидан дарак беради.

Бармоқлар мимикаси

Бармоқ ҳаракатларининг бир неча тури бўлиши мумкин. Шунингдек, бармоқлар мимикаси эгасининг муаммолари кўплигидан далолат беради. Агар суҳбатдошингиз дам бармоқларини қисиб, дам қўлларини мушт қилиб тугса, билингки, унинг қаттиқ жаҳлини чиқаришган ва шунинг учун у сиз билан мулоқотга киришишдан чўчияпти.

Эснаш

Албатта, қаршингиздаги одам кетма-кет эснаса сиз уни ё қаттиқ чарчаган, уйқуси келяпти деб ўйласиз ёки суҳбатни менсимаяпти, деган хаёлга борасиз. Ваҳоланки, у ечимсиз муаммолар қаршисида қолиб кетган ва низоли вазиятдан қандай қутулиш йўлларини излаяпти.

Юзни сийпалаш

Агар қаршингиздаги инсон тинмай юзига тегинаверса, демак, у ҳаяжонланаётгани ва ёки муаммоларидан ташвишга тушаётганини суҳбатдоши сезиб қолишидан чўчияпти. Кўп ҳолларда асабийлик юз ифодасида намоён бўлади. Юзига тинмай тегинаётган суҳбатдошингиз эса гўёки юзидаги ифодани қўли билан ўзгартиришга уринади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам асабийликдан сақланиш керак. Унутманг, асаб толалари қайтиб тикланмайди ва дунёдаги ҳеч бир нарса асабийлашишингизга арзимайди. Шунингдек, қаршингиздаги инсон ким, қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар сиз унга самимий муносабатда бўлинг, сўзларини жон қулоғингиз билан тинглашга ҳаракат қилинг. Балки асабий ҳолатдаги суҳбатдошингиз сизнинг муло-йим табассумингиз сабабли ҳаяжонини енгиб, муаммоларига ечим топар? Хушчақчақлик ва мулойимлик - комил инсоннинг асосий фазилатларидан бири эканини унутманг!

Психолог

Муқаддас ДАДАХЎЖАЕВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди