Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№13, 25.03.2016

Руҳият

СИЗ ДУНЁДА ЯГОНАСИЗ

"Биз қариётганимиз учун севишдан тўхтамаймиз, балки бутунлай севишдан тўхтаганимиз учун қариймиз".

Бир китобдан шу сўзларни ўқидиму, ўйланиб қолдим. Бизнинг ўзбек аёлларига бундай дейиш ноўрин эмасмикан? Чунки "Севиш" деганда фақатгина ёримизни, фарзандларимизни яхши кўришни тушунамиз. Умримизнинг охиригача ана шу муҳаббатнинг тафти билан яшаймиз. Ўзимизни-чи? Қачон севамиз?

Турмуш ўртоғимиз рўзғорга бир нима кўтариб келса, хурсанд бўлиб мақтаймиз. Фарзандимиз "аъло"га ўқиса, айтган ишимизни вақтида амалга оширса қувониб олқишлаймиз. Айтинг-чи, ўзингизни охирги марта қачон мақтагансиз? Ўзингизга ҳам тез-тез "беш" баҳо қўйиб турасизми?

Баъзан йиқилиб, тиззангиз билан тушганингизда, қўлингизни уриб олганингизда зарб тушган жойни беихтиёр силайсиз, шунда оғриқ бироз пасайгандай туюлади-а? Оёқ-қўлларингизни, юрагингизни оғримаган пайтларида ҳам силаб-сийпалаганмисиз? Ахир неча йиллардан бери улар сизга беминнат хизмат қилиб келмоқда-ку!

"Ҳа, мен ўзимни жуда севаман, кечки пайтлар яхши кўрган овқатларимни ейман, мазза қилиб телесериал кўраман", дерсиз. Аслида уйқу олдидан тўйиб овқат емасангиз, умрни ўғирловчи сериаллар кўриш ўрнига, тоза ҳавода сайр қилиб келсангиз, танангиз сиздан кўпроқ миннатдор бўлади.

"Ўзини севиш" деганда кўпчилик худбинликни тушунади. Асло бундай эмас. Ўзига эътиборли, соғлиги, вазни тўғрисида қайғурувчи аёл эри, яқинлари учун ҳам севимлидир. Ўзингизни иложи борича кўпроқ мақтанг. Инсоний қадр-қимматингизнинг рўйхатини тузинг. Бу рўйхатга яхши чиққан ишингизни, тайёрлаган мазали овқатингизни ёки қийин пайтида ўртоғингизни қўллаганингизни киритинг. Уни ҳар куни яхши ишларингиз билан тўлдириб боринг. Танангизни ардоқланг, меҳрибончилик қилинг, у билан гаплашинг ва у сизга албатта муносабат билдиради. Кўзгуга боқиб, "Мен жуда гўзалман", деб айтинг. Ахир сиз дунёда ягонасиз.

Зулфия МАНСУРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди