Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№15, 07.04.2016

Билиб қўйган яхши

ДУНЁДАГИ ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН КИТОБЛАР

Инсоният қадим замонлардан ўз тажриба ва ғояларини авлодларга мерос сифатида қолдириш учун китоблар ёзиб келади. Шундай китоблар борки, улар миллионлаб инсонлар томонидан катта қизиқиш билан ўқилади. Тадқиқотчилар дунё тарихида энг кўп ўқилган ва ҳозирда ҳам ўқилаётган китоблар рўйхатини тузиб чиқдилар. Қуйида ана шу ҳақидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Дунё тарихида ва ҳозирда энг кўп ўқилган ва ўқилаётган китоблар қуйидагилардир:

1. Қуръони карим - Бу илоҳий китоб Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га Аллоҳ томонидан юборилган илоҳий кўрсатмалардир. Ушбу китобнинг асл нусхаси араб тилида бўлиб, дунёнинг деярли барча тилларига таржима қилинган. Қуръони карим инсонларни ислом динига чақиради, Аллоҳга эътиқодли бўлиш, тинчлик ва эзгулик ғояларини илгари суради.

2. Библия (инжил) - Бу ҳам асли илоҳий китоб бўлиб, Пайғамбар Исо (алайҳиссалом)га Аллоҳ томонидан нозил қилинган. Бу китоб Қуръондан илгари келган эди. Лекин китоб вақт ўтиши билан инсонлар томонидан ўзгартирилиб, асл нусхаси йўқолган. Шундай бўлса ҳам, ундаги кўп кўрсатмалар Қуръони каримга ўхшаб кетади.

3. Саҳиҳи Бухорий - Ушбу китобнинг муаллифи имом ал-Бухорий бўлиб, унда Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг насиҳатлари, қадимда саҳобалар даврида бўлган воқеалар баён қилинган. Унда инсоният учун керак бўладиган насиҳатлар, ахлоқ-одоб қоидалари, илм олиш, яхшилик қилиш, ва бошқа кўплаб мавзулар баён этилган.

Навбатдаги рўйхат эса турли даврларда ёзилган китоблар бўлиб, уларнинг қай бири энг кўп ўқилгани аниқ маълум бўлмаса-да, лекин дунёдаги кўплаб мамлакатларда энг кўп ўқилган китоблар қаторидан ўрин олади.

Тиб қонунлари. Муаллифи Абу али Ибн Сино.

Уруш ва Тинчлик. Муаллифи Лев Толстой.

Калила ва Димна. Муаллифи номаълум. Айтишларича, бу китоб тарихда ҳинд подшосининг доно вазири томонидан ёзилган. Китобда ҳайвонлар тилидан инсонлардаги хусусиятлар ва уларнинг ўзаро муносабатлари баён этилади.

Робинзон Крузо. Муаллифи Даниел Дефо.

Инсонлар билан муносабат, Безовталикдан қутулиш, Нотиқлик санъати. Муаллифи Дейл Карнеги.

Маснавий. Муаллифи Жалолиддин Румий. Ушбу китоб турк ва форс мутафаккири Жалолиддин Румийнинг шеърий-фалсафий асаридир. Бу китоб ҳам дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

Мукаррамой ХЎЖАБЕКОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди