Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№21, 19.05.2016

Инсон руҳияти

АЁЛЛАРНИНГ ЭРКАКЛАР ХУШЛАМАЙДИГАН ОДАТЛАРИ

Ҳурматли аёллар! Нима ёки қандай вазият эркакларнинг жаҳлини чиқариши мумкин, деб ўйлайсиз? Ташқи кўринишингизга эътиборли бўлишга, мазали таомлар пишириш ва яна бир қанча ишларга улгуришга уринасиз-у, биргина аҳамиятсиз туйилган кичик нарса умр йўлдошингиз кўз ўнгида барча уринишларингизни чиппакка чиқариб қўйиши мумкин. Буни билишни истасангиз, феъл-атворингиз кўзгусига боқиб, тегишли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиб кўринг.

Қўполлик

Қўпол ва шартаки, баланд овозда бақир-чақир қилиб, кўп гапиришни хуш кўрувчи аёллар ҳеч бир кишида яхши таассурот қолдирмай, балки атрофдагиларда, айниқса, эркакларда ўзига нисбатан нафрат уйғотади. Оила бошлиқлари ўз ёнларида вазмин, оқила, хушмуомала, бўлар-бўлмас гаплар билан тортишмайдиган ҳамроҳ кўришни исташади.

Меъёридан ортган рашк

Барчамиз яқин инсонимизни рашк қилишимиз, қизғонишимиз табиий. Гарчи ўта рашкчи бўлсангиз-да, фаросат ва оқилалик билан иш тутинг, буни турмуш ўртоғингизга билдирманг. Рашк эркакларнинг ғашига тегувчи ҳолат. Аввалига рашкингиз уларга ёқади. Аммо рашк таъқиб васвасасига айлангач, ўз жуфтингизни йўқотиш ёки ўзингиздан унинг кўнглини қолдириши мумкин.

Яна баъзи майда-

чуйдалар ҳақида…

Ҳеч қачон умр йўлдошингизга кўйлак, сумка ёки пардоз воситаларингизни қанчага олганингиз ҳақида гапириб ўтирманг. Бунинг унга нафақат қизиғи йўқ, балки ёқмаслиги ҳам мумкин. Умуман, аёллар нуқтаи назаридан қараганда ҳам, ҳар доим сирли бўлиб қола олишингиз лозим.

Куйлашни ёқтирасизми?

Жуда соз! Ошхонада, ҳовлида куйланг. Фақатгина "ижро санъатингизни" умр йўлдошингиздан узоқроқда намойиш этинг. Айниқса, атрофдагиларга манзур бўлувчи хуш овозга эга эмаслигингизни сезсангиз. Аксарият эркакларга аёлларнинг баланд овозда хиргойи қилишлари хуш келмас экан. Агар жуда ҳам куйлагингиз келса, бирор қўшиқни баланд овозда қўйиб олиб, унга жўр бўлишингиз мумкин.

Мунозара ва тортишувлар

Уйингизга қандай рангли мебел жиҳозлари, дарпардалар танлаш борасида ўз фикрингизни билдиринг, асослар келтиринг ва мунозара қилинг. Аммо ҳеч қачон турмуш ўртоғингиз сиздан кўра анча яхши билган мавзуда баҳслашманг.

Тарбиялаш

Эркаклар ўзларини юқори тутишни ёқтиришади. Улар ўзларини кучли ва жасур ҳисоблашади. Бу сизга сир эмас. Шундай экан, турмуш ўртоғингизни тарбиялашга, панд-насиҳат қилишга уринманг. Оқила аёлнинг бошқалардан фарқи шундаки, умр йўлдошининг қарор қабул қилиши учун яхши гап билан таъсир ўтказади, буни билдирмайди ва эрининг ҳурматини жойига қўяди.

Ҳаддан ташқари

сергаплик

Ҳатто телефон орқали дугонангиз ёки бирор қариндошингиз билан кўпроқ суҳбатлашиш ҳам турмуш ўртоғингизнинг ғашига тегиши мумкин. У беҳуда машғулот учун қандай қилиб шунча вақт сарфлаш мумкинлигини ҳеч тушунолмайди.

Умида АДИЗОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди