Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№23, 02.06.2016

Ҳаёт тилсимотлари

НУМЕРЛОГИЯНИНГ

ТАРИХИ, МОҲИЯТИ, ИНСОН ҲАЁТИДАГИ ЎРНИ ВА РОЛИ

Ўз келажаги ҳақида билишни истамаган инсон бўлмаса керак. Қадимданоқ кишилар бўлажак воқеалар ҳақида маълумот олишга интилишган. Ўзининг ва яқин одамлари келажагини билиш ёки аксинча, энг ёвуз душманларини нималар кутаётганлигидан хабардор бўлиш, ўз давлатининг истиқболини, уруш оқибатларини билиш ва ҳоказолар миллионлаб одамларни қизиқтириб келган.

Бу борада инсонга ёрдам бера оладиган фанлардан бири нумерлогиядир.

Нумерлогия қадимий фанлардан бири ҳисобланади. Лекин у ҳозирги кунда ривожланишнинг янги босқичига кириб бормоқда. Бунинг яққол тасдиғини сўнги пайтларда рақамлар сеҳрига қизиқувчиларнинг сони ортиб бораётганида ҳам кўрса бўлади. Рақамлар ёрдамида дунё сирларини очиш имконияти миллионлаб инсонларни қизиқтириб келган ва ҳозир ҳам унга талаб катта.

Ибтидоий жамоа давридаёқ қабилалар ўртасида турли сонлардан фойдаланиб алоқаларни қўллаб-қувватлашган. У даврларда рақамлар ўзига хос мустақил тил бўлган. Баъзи қадимги алифболарнинг, жумладан, қадимги яҳудий алифбосининг ҳарфларига миқдорий мазмун берилган. Қадимда олимлар рақамларнинг маъносини шарҳлаш билан шуғулланиб, улар ёрдамида келажакни билишга ҳаракат қилган бўлишса-да, нумерлогия фан сифатида ҳали шаклланмаган эди. Айнан шу сабаб бу фан қайси давлатда вужудга келганини ишонч билан айтиш мумкин. Қадимги манбаларда ёзилишича, нумерлоглар Ҳиндистон, Рим, Бобил, Миср, Юнонистонда фаолият юритган. Ўша даврларда математика ва фалсафа бир-бири билан чамбарчас боғлиқ эди. Улар ўртасида ҳозиргидек аниқ бўлиниш бўлмаган. Бу иккала фанда ҳам ҳисоблар ва турли ҳодисаларни тушунтириш учун рақамларда фойдаланилган. Шунингдек, рақамлар арифметик ва геометрик ёндашувлар ёрдамида ўрганилган, чунки ўша даврда математика геометрия ва арифметикага ажратилган.

Замонавий нумерлогиянинг асосий тамойилларига миллиондан аввалги VI асрда яшаб ўтган машҳур юнон файласуфи ва математиги Пифагор асос солган эди. Нумерлогиянинг таълимот сифатида шаклланишида Пифагорнинг ҳиссаси катта. У табиат ва инсон табиати ҳақидаги турли фанларни финикияликлар, араблар, друидлар ва мисрликларнинг математик тизимлари билан бирлаштирган кўп давлатларда бўлиб маҳаллий фанларни ўргангач, Пифагорнинг шогирд-лари турли фнлар - арифметика, геометрия, астрономияни, жумладан, нумерлогияни ҳам ўрганишган.

Айнан Пифагор ўша пайтда маълум бўлган мусиқа интерваллари ва 1 дан 4 гача бўлган рақамлар ўртасидаги боғлиқликни ихтиро қилган. Олим эришган натижалар билан чекланмай, рақамларнинг маълум бирикмаси муқаддас рақам бўлишини аниқлаган. Бу бирикма Ер юзининг мукаммаллигини, унинг моддий ва метафизик бирлигини акс эттиради. Рақамлар ва ноталар ўртасида аниқланган боғлиқлик Пифагорнинг янги ихтиросига туртки бўлди. Олимнинг фикрича, ер юзидаги барча ҳодисалар ва воқеалар рақамлар билан боғлиқ.

Ҳозирги кунда олам сирларини очиш имконияти мавжуд. Бундай билимларнинг калити нумерлогиядир.

Пифагор ва унинг шогирдлари назариясига асосан, мавжуд бўлган барча рақамларни 1 дан 9 гача деб олинди ва бу тўққизта рақам асосий рақамлар ҳисобланди. Чунки улар ёрдамида бошқа ҳар қандай рақамни ҳосил қилиш мумкин. Қадимда баъзи олимлар 11 ва 22 рақамлари ўзининг алоҳида маъносига эга деб ҳисоблашган. Нумерлогиянинг асослари Европанинг турли яширин жамиятлари - масонлар, резен-крейцлар, антропософлар ва бошқа жамиятлар фаолиятида ўз аксини топган. Шу туфайли нумерлогия фани тараққий этиб, инсоният учун янгидан - янги сирларни очишда давом этган.

Нумерлогия рақамлар ёрдамида инсон ҳаётидаги воқеаларни шарҳлайди ва шахс қадриятларининг динамикасини кўрсатади. Рақамлар сирлари билан таниш бўлганлар нафақат ўзининг табиатини тушунади, балки келажакда рўй берадиган ҳодисаларни ҳам олдиндан била олади. Буларнинг барчаси қадимги давр донишмандлари асос солган фан таълимоти орқали амалга оширилади.

Замонавий нумерлогия асосини тартибга солинганлик фалсафаси ёки аксинча, ер юзида содир бўладиган барча жараёнларнинг тасодифийлиги ташкил этади. Бунда 3 та қараш мавжуд:

- ер юзида тартибсизлик ҳукм суради;

- ер юзида бир пайтнинг ўзида ҳам тартиблилик, ҳам тасодифийлик ҳукм суради;

- ер юзи - бу тўлиқ тартиблилик.

Биринчи иккита қарашни нумерлогия рад этади. Нумерлогларнинг фикрича, ҳар қандай тасодифий ҳодиса ёки воқеа ўз - ўзидан рўй бермайди. Барча ҳодисалар қонунларга бўйсунади ва унга амал қилади. Нумерлогиянинг асоси - ер юзининг тўлиқ тартибга солинганлигидадир.

Нумерлогияни тушуниш инсон ер юзининг ажралмас бўлаги эканлигини англашга боғлиқ. Олимлар нумерлогия келажакни барча тафсилотлари билан айтиб бермаслигини тан олишади, лекин у салбий ва ижобий (оқ ва қора) даврлар бошланишини аниқлай олади. Бунинг ўзи катта аҳамиятга эга.

Амалий нумерлогия ҳар қандай инсонга унинг ҳаётидаги оқ ва қора даврларнинг пайдо бўлиш вақтини, шунингдек, бу даврларда омадли кунларни, яни молиявий ишлар, карьера, ишқий, дўстона муносабатлар ва ҳоказолар учун энг омадли кунларни, ҳатто соатларни аниқлашга ёрдам беради.

Инсон табиати шундайки, у омадсизлик даврида унга қарши туриш учун фаолроқ бўлади, ижобий даврида тинчликни сақлаб, унинг тугашини кутиш ва бахтли даврни қўлдан бой бермасликни тавсия қилади.

Нумерлогия нафақат муайян инсон ҳақида маълумот беради, балки унинг бошқа инсонлар билан ўзаро муносабатларини тушунтира олади. Бу оиладаги низоларни ечиш, ишда, жамоат орасида вазиятни яхшилашда муҳимдир..

0 рақами

Қадимдан 0 рақами тўлиқ ишонч рамзи бўлиб келган. Бу рақам ҳар қандай айёрлик ва фитналардан ҳоли. Барча ишларни очиқ кўнгил билан ёлғон тафсилотлардан қўрқмасдан амалга ошириш мумкин. Кўп ноллар, масалан, телефон рақамидаги ноллар сизни ёлғондан асрайди. Туғилган санангиздаги 0 сизнинг фикрларингиз ва ҳатти - ҳаракатларингиз поклиги учун жавобгарликни "бўйнингизга юклайди". Ҳар қайси ойнинг 10, 20-, 30 - санаси фикрларни поклашга ёрдам берадиган медитация билан шуғулланиш учун қулай кундир.

1 рақами

Бу рақам зеҳн, ақлий қобилят, ижод ва яратувчанлик рамзи ҳисобланади. Шунингдек, у инсон характерининг кучини акс эттиради ҳамда шуҳратпараст ва ўзига ўта ишонган киши феъл-атворини жуда ҳам кучайтиради. 1 рақамида инсоннинг сардорлик (етакчилик, раҳбарлик) қобилиятларига ва бирорта янги нарсани яратишга таъсир қиладиган куч бор. Дунёнинг кўпгина байрамлари ойнинг 1 - санасида ўтказилиши бежиз эмас.

Ҳар қайси ойнинг 1-, 10-, 19-, 21-, 31- саналарида дадиллик билан янги ишларга қўл уринг. Бу пайтда сиз ўзингизнинг нуқтаи назарингизни ҳимоя қила оласиз, шунингдек, сизда атрофингиздаги инсонларга таъсир қилиш имконияти пайдо бўлади.

2 рақами

Бу рақам аёл ибтидосининг, феъл-атворнинг мувофиқлиги ва эгизаклар рамзидир. Икки рақами атрофидан романтика ва пок севгининг нафаси келади. Бироқ бу фақат икки ўзга жинс вакилларининг иттифоқига тегишли бўлиб, уларнинг ўзаро муносабатларини акс эттиради. Муросалар ва ён беришларнинг рақами бўлмиш 2 бўлажак муваффақиятлар гаровидир. Осойишталик ва уйғунлик, бахт ва севги - буларнинг барчаси 2 рақами билан боғлиқ. 2-, 12-, 22-дан 29 гача бўлган саналардан бирида туғилган инсон ўзининг кучли ва заиф томонларини бошқаларга қараганда яхшироқ тушунади. Бундай инсон у ёки бу вазиятларда қандай иш тутишни билади.

3 рақами

3 рақами муқаддас рақамлардан бири ҳисобланади. У илоҳий ичкиликнинг қўшилишини акс эттиради. Ўтмишда бу рақам маъбуданинг 3 хилдаги образини билдирган. Бу маъбуда бир пайтнинг ўзида ҳам қиз, аёл ва кекса кампир образида ўзини намоён этган. Христиан динида 3 рақами авлиё Троица рамзи бўлган. У бутун ҳаёт циклини, жумладан, туғилиш, ҳаёт ва ўлимни акс эттиради. Шунингдек, у эркак ибтидосининг ҳам рамзи саналади. Айнан бу муқаддас сонга ишонч сабаб кўп дуо ва афсунлар уч марта такрорланади. Ҳар ойнинг 3-, 13-, 23-, 30-, 31- саналари тушунтириб бўлмайдиган сир ва жумбоқларга бой. Бу пайтда барча ишларга инсон қарши туролмайдиган мўъжизавий кучлар аралашади. Бундай кунларда энг яхшиси, тинчликни сақлаб, воқеалар ривожига аралашмаслик керак.

4 рақами

Бу рақам барқарорлик, мустаҳкамлик ва вазминлик рамзидир. У ер юзи ва унда содир бўлаётган жараёнлар, йилнинг 4 фасли (баҳор, ёз, куз ва қиш), 4 унсур (ер, сув, ҳаво ва олов), ер юзининг 4 томони (Шимол, Жануб, Ғарб ва Шарқ) билан боғлиқ. 4 рақами инсоннинг ер билан боғлиқлигини кучайтиради. Бундай пайтда кўплаб воқеалар ва ҳодисалар тушунарлироқ бўлади. Бу вақт мавжуд бўлган ишларни давом эттириш, бирор нарсани бошлаш ёки тугатиш учун энг қулай вақт.

5 рақами

Бу рақм (2Қ3) аёл ва эркак ибтидоси бирлигининг рамзидир. У эркак ва аёлнинг иттифоқини, никоҳини билдиради. Қадимги олимларнинг фикрича, бу рақам асосий 4 та элемент ва квинтэссенциянинг бирикмасидан иборат бўлган. Бундай кунларда қизғин фаолият билан шуғулланиб, ўзининг меҳнат салоҳиятини ошириш тавсия қилинади. Бу даврда сизда мақсадингизга эришиш йўлида баъзи қийинчиликлар туғилиши мумкин. Лекин бу қийинчиликлар салбий характерга эга эмас. Аксинча, уларни енгиб, сиз ўзингизни янада дадилроқ ҳис қиласиз ва ўз қобилият, истеъдодингизни тўлиқроқ намоён этасиз.

6 рақами

Бу рақам хотиржамлик ва сокинлик рамзидир. У бирор нарсанинг яхлитлигини англатади. Бу рақамнинг қизиқлиги шундаки, унинг таркибидаги рақамларни қўшсак (1Қ2Қ3) ёки уларни кўпайтирсак (1*2*3), биз бир хил, яъни 6 рақамини ҳосил қиламиз. Бундай кунларда яқин инсонларингиз кўпроқ сизнинг ёрдамингизга муҳтож, чунки бу рақам, энг аввало, оилага таъсир қилади. Эски дўстларни ёдга олиш, қариндош-уруғларни йўқлаш, олдин юзага келган низоларни ечиш ва ҳоказолар учун энг қулай палладир.

7 рақами

7 рақами муқаддас рақамлардан ҳисобланади. У инсон қалбини донолик ва сирли билимларга тўлдиради, шунингдек, рақамлар орасидаги энг сеҳрлиси деб ҳисобланган. Илоҳий яралишнинг 7 куни, гармониянинг 7 нотаси, спектрнинг 7 ранги ва ҳоказоларнинг мавжудлиги бежиз эмас. Қадимги славянлар 7 ўғли мисли кўрилмаган сеҳрли кучга эга бўлишига ишонишган. Бундай кунларда атрофингиздаги сирли белгиларга эътибор беринг ва уларни шарҳлшга ҳаракат қилинг.

8 рақами

Бу рақам фаровонлик, чексизлик, тараққиёт, бойлик ва тўкин-сочинлик рамзидир. Агар сиз моддий қийинчиликларни бошдан кечираётган бўлсангиз, унда ўзингизни 8 рақами билан ўраб олишга ҳаракат қилинг. Масалан, 8 рақамли уй ёки хонадонга кўчиб ўтинг. Барча молиявий ҳаракатларни 8 -, 18-, 28 - саналарда амалга оширишга ҳаракат қилинг. Шунда сиз, албатта, муваффақиятга эришасиз. Бу кунларда тузилган келишувлар икки томонга ҳам фойда келтиради.

9 рақами

Бу рақам даврийликнинг якуни ва доимийлик рамзидир. У ҳам муқаддас рақамлардан бири ҳисобланади. Мушукнинг 9 ҳаёти ҳақидаги ривоятнинг борлиги бежиз эмас. Ушбу фикр мушукнинг сеҳргарлик билан боғлиқ энг сирли ҳайвон деб ҳисоблашга асосдир. 9 рақамнинг қизиқ томони шундаки, каррали ҳар қандай рақамга унинг таркибидаги рақамларни қўшганда-натижа 9 га тенг бўлади. Бундай кунларда олдин бошлаган ишларингизни тугатмай туриб, янгиларига қўл урмасликка ҳаракат қилинг. Шунда омад сизга кулиб боқади.

11 рақами

Бу рақам интуиция ва башоратлар рамзи ҳисобланади. 11- санада туғилган инсонда ички ҳис-туйғу кучли, шу билан бир қаторда олдиндан кўра олиш қобилияти ҳам ривожланган бўлади. Ҳар қайси ойнинг 11 - санасида ўзингизнинг 6 туйғунгизга қулоқ солинг ва уни ўз муаммоларингиз ечимига қаратинг. Бу кунда юз берадиган кўплаб англашилмовчиликлар ўз-ўзидан, ҳудди сеҳр қилингандек ечимини топади.

13 рақами

13 рақамини турли бахтсиз ҳодисалар ва омадсизликлар билан боғлашади. Балки бу нарса қадимда сеҳргарларнинг тақвимида 13 та ойнинг бўлганлиги билан боғлиқдир. Шунингдек, бутпарастлик пайтида ҳар қайси ойнинг 13- санасида диний маросимлар ўтказилган.

22 рақами

22 рақами ихтиёрсизлик рамзи ҳисобланади. Бундай кунларда инсон аввал қатъий ҳаракатлар қилади, кейин эса бу ҳаракатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни ўйлашга киришади. Бунга йўл қўймасликка имкон топинг ва "Етти ўлчаб, бир кес!" мақолига амал қилинг. Ҳатто мақолнинг 22 рақами таъсирида пайдо бўлгани ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Хосият СИДДИҚОВА

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди