Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№24, 09.06.2016

7 МЎЖИЗАВИЙ РАҚАМ...МИ?

Қатор ёзма манбааларда етти сонига мўъжизавий рақам, деб таъриф берилади. Унда қандайдир илоҳий ишоралар бор деган фикрлар айтилади. У дунёдаги айрим халқлар назарида бахт-саодат келтирувчи сирли сон ҳисобланади.

Халқимизда етти сони билан боғлиқ қатор ибора ва мақоллар мавжуд. Хусусан, "Етти хислат эгаси", "Етти ўлчаб бир кес", "Ердан айрилган етти йил йиғлар", "Бир болага етти маҳалла ота-она" ва ҳоказо. Бундан ташқари, оламнинг етти мўъжизаси, етти қават осмон, етти сайёра, етти иқлим, етти хазинанинг бири каби иборалар ҳам гўё етти рақамининг ўзига хос хосияти борлигини англатадигандек.

Ушбу рақам номи лотин тилидаги "Септанна" сўзидан олинган бўлиб, луғавий "етти йиллик муддат" деган маънони билдиради.

Ривоятларга кўра, муқаддас Макка шаҳридаги "Зам-зам" сувининг пайдо бўлиши ҳам етти рақами билан боғлиқ экан. Ҳаж сафарига борганлар Сафо ва Марва деган тепаликлар ўртасида етти марта саъи (югуриш) қиладилар. Битикларда ёзилишича, Иброҳим (а.с.) биринчи хотини Сора рашкидан биби Ҳожарни гўдаги Исмоил билан одам яшамас жойларга ташлаб келишни ихтиёр этади. Иброҳим (а.с.) уларни олиб саҳронинг ўртасига борганда биби Ҳожарга "Сизлар шу ерда яшаб туринглар", дейди.

Биби Ҳожар: - Бу Сизнинг амрингизми ёки Аллоҳнингми? - деди.

Иброҳим (а.с.): - Аллоҳнинг амри, - дедилар. Биби хожар онамиз:

- Ундай бўлса сиз кетаверинг, бизни Аллоҳнинг ўзи асраб олади, - деб жавоб беради.

Кун иссиқ. Егани на овқат, на сув бор. Гўдак йиғлай бошлади. Биби Ҳожар Сафо-Марва орасида сув излаб, етти марта у ёқдан бу ёққа югурди. Еттинчи марта югурганида гўдакнинг товони остидан сув чиқиб, бола оқиб борарди. Биби Ҳожар сувга "Зам-зам" деб қўлини урган эди, сув тўхтади, ўша ерда булоқ пайдо бўлди. Она-бола тўйиб сувдан истеъмол қилдилар. Шу-шу ўша булоқ оқиб туради. Ҳожиларимизнинг Сафо-Марва орасида етти марта югуриши ўшандан қолган.

Ҳафтанинг етти кундан иборат эканлиги, ер юзи ҳудудининг етти иқлимга бўлиниши бизга қадимдан маълум. Миср пирамидалари ҳам етти мўъжизанинг биридир. Нотамиз ҳам еттита. Шу етти нота ёрдамида юзага келадиган куй инсонни ларзага солиш мумкин. Камалак ранглари жилоси ҳам асосан кўринадиган етти хил рангдан иборат бўлади. Ана шу ҳолатлар етти рақамининг сир-синоати ҳақида одамларга ниманидир ангатишга белги бўлиши ҳам мумкин.

Кимё фанида ҳам модданинг етти қиёфаси, Менделеевнинг даврий системасида ҳам еттита давр мавжуд. Бизнинг бўйин қисмимиз ҳам еттита бўйин сегментларидан ташкил топган, нафақат инсонларники, ҳатто турли ҳайвонларнинг бўйин қисми ҳам еттита сегментдан ташкил топган.

Халқимизда қайноналарга қарата, "келин олиб етти қават кўрпача устида ўтирибсизми?", "Етти букилиб салом бер", деган гаплар ҳам бор. Энциклопедия тарихига назар ташласак, "энциклопедия" сўзи дастлаб қадимги юнонларда пайдо бўлган. Аммо бу атаманинг маъноси кейинчалик ўзгариб кетган. Қадимда у "эркин санъат" деб аталган ва етти илмни, яъни грамматика, риторика, диалектика, геометрия, арифметика, мусиқа ва астрономияни англатган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, етти рақамида инсон ҳали англаб етмаган қандайдир сир-синоат бор бўлиши мумкин деган фикр туғилиши табиий. Буни ҳақиқатдан ҳам шундай ёки шунчаки тасодиф эканлигига балки йиллар ўтиб аниқ жавоб топилар. Нима бўлганда ҳам ушбу жумбоқ сирини ангаш иштиёқи инсонни ҳеч қачон тарк этмайди.

Сурмахон ИСМОИЛОВА,

Андижон давлат университети ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди