Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№3, 13.01.2011

Пазанда маслаҳати

МУРАББОЛИ ПИРОГ

Керакли масаллиқлар: 300 гр. ун, битта лимон пўстлоғғининг кукуни, 300 гр. ёнғғоқ (майдаланган), 200 гр. шакар, 300 гр. сариёғғ, 2 та тухум.

Тайёрланиши: Ҳамма масаллиқни солиб, хамир қорасиз. 60 дақиқа давомида музлаткичда туради. Кейин хамирни иккига бўлиб, юмалоқ қилиб ёясиз. Бирини қолипга солиб устига мураббо соласиз ва устига иккинчи зувалани ёйиб, узун-узун қилиб кесилган тасмаларни тўртбурчак шакл ҳосил қилиб қўйиб чиқасиз. Бир қошиқ сутга битта тухумни чақиб аралаштирасиз ва пирог устига суртасиз.

250 Со иссиқликдаги духофкада 45 дақиқа давомида пиширасиз.

ҚАТЛАМЛИ БУЛОЧКА

Керакли масаллиқлар: Бир стакандан ун ва сут, 250 гр. маргарин, 3 та тухум, бир ош қошиқда дрож.

Креми учун: 250 гр. сариёғғни уй ҳароратида эритиб, 1 стакан шакар солиб аралаштирасиз.

Тайёрланиши: Масаллиқдан хамир қорасиз ва тиндиргани 30 дақиқага иссиқ жойга ўраб қўясиз. Тайёр бўлгач, учта зувалачага бўлиб, ҳар биттасини тахта-ўқлов ёрдамида алоҳида-алоҳида 5 мм. қалинликда ёясиз. Орасига олдиндан тайёрланган кремни суртиб чиқасиз. Кейин хамирни сомсага тайёрланадигандай жипс қилиб ўрайсиз ва ҳар бирини 6 см. қилиб кесасиз. Кесилган хамирнинг бир томонини бармоқларингиз билан ёпиқ ҳолатга келтирсангиз, иккинчи тарафи атиргул каби шаклга келади. Хамирларни ёғғланган товага бир текисда соласиз ва устига тухум сариғғини кўпиртириб, суртасиз. 10 дақиқа тиндирилгандан сўнг, 40 дақиқа духофкада 250 Со иссиқликда пиширасиз.

Булочкалар пишгандан сўнг, совутиб, устига қанд упаси сепиб чиқасиз.

"Таомнома" китоби асосида Н.Сайдалиева тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди