№4, 20.01.2011 ПИШЛОҚЛИ БУТЕРБРОД
Керакли масаллиқлар: 2 бўлак буғғдой нон, 2 ошқошиқ сариёғғ, 80 гр. ветчина, 40 гр. пишлоқ, бир боғғ петрушка.
Тайёрланиши: Нон бўлакларига сариёғғни суртасиз. Устидан аввал ветчина бўлагини, сўнг пишлоқ бўлагини қўясиз.
Бутербродларни беш дақиқа давомида "духовка"да ёки микротўлқинли печда пишириб олинг.
Тайёр бўлган бутербродларни иссиқлигича кўкатлар билан безаб дастурхонга тортасиз.
"ЖОЗЕФИНА"
Керакли масаллиқлар: 1,5 стакан сув, 100 гр. сариёғғ, 1,5 стакан ун, 4 та тухум.
Креми учун: Бир пиёла сметана, ярим пиёла шакар.
Тайёрланиши: Сувга сариёғғ солиб қайнатасиз. Устига тухумни қўшасиз ва ун солиб, олов устида хамир қорасиз.
Махсус қолипларга озгина ун сепиб, хамирни бир текисда соласиз. Кейин 250 Со иссиқликда духовкада 30 дақиқа давомида пиширасиз. Тайёр бўлгандан сўнг пирожнийни совутасиз.
Сметанага шакар солиб, аралаштирасиз ва пирожнийларни қолипдан чиқариб, устини крем билан безайсиз.
АПЕЛЬСИНЛИ ДЕСЕРТ
Керакли масаллиқлар: 6 дона апельсин, 3 дона олма, 6 ошқошиқ кокос қириндиси, 200 гр. майдаланган ёнғғоқ, 100 гр. шакар, икки пачка музқаймоқ.
Тайёрланиши: Олма ва апельсинларни пўстидан тозалаб, уруғғларини ҳам олиб ташлайсиз. Юпқа халқачалар кесасиз ва олма билан апельсин бўлакларининг ораларига шакар, кокос қириндиси ва майдаланган ёнғғоқлардан сепиб, қаватма-қават қилиб тахлайсиз. Кейин уни 2-3 соатга шу ҳолда бир четга олиб қўясиз.
Дастурхонга тортишдан аввал десерт устидан эритилган муз-қаймоқдан қуясиз.
|