Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№12, 17.03.2011

Пазанда маслаҳати

ЧЎЗМА ЛАҒМОН

Керакли масаллиқлар: Хамирни тайёрлашда 120 гр. олий навли ун, 1 дона тухум, ярим пиёла сув олинади. Хамирни ёғғлаш учун: 2 ош қошиқ доғғланган ўсимлик мойи. қайласи учун: 400 гр. қўй ёки мол гўшти, 150 гр. доғғланган ўсимлик мойи, 2 дона пиёз, 3 дона сабзи, 1 дона турп, 4 дона картошка,1 чой қошиқда томат пастаси, ярим боғғ петрушка, 4-5 та ловия.

Тайёрланиши: Ҳамма масаллиқни тўғғраб, доғғланган ёғғда қовурасиз. Кейин қозонга 2 литр сув қуйиб, қайнатасиз. қайла қайнаб чиққандан кейин оловни пасайтириб, милдиратиб пиширасиз.

Лағғмонни тайёрлашда ун, сув, туз ва тухум қўшиб, ўртача қаттиқликда хамир қорасиз. Устидан ярим чой қошиқ ичимлик содаси эритмасини суртиб, нам сочиққа ўраб қўйиб, 50 дақиқа тиндирасиз.

Кейин хамирни 30-40 гр. бўлакчаларга бўлиб, ҳар бирини қаламча шаклида зувалайсиз. Хамир устига озгина ёғғ қуйиб, 20 дақиқа давомида тиндирасиз. Кейин хамирни ипсимон қилиб, бир метргача чўзасиз ва уни икки буклаб, яна чўзасиз. Хамир ингичка ипчалар ҳосил бўлгунча эшишни такрорлайсиз. Кейин хамирнинг икки тарафини кесиб қўясиз.

Тайёр бўлган уграни тузи баланд бўлган сувда қайнатасиз. Сўнг совуқ сувга бир қатор солиб олиб, ўсимлик ёғғи билан ёғғлаб қўясиз.

Дастурхонга тортишдан аввал уграни иссиқ сувда чайиб олиб, чинни косаларга соласиз. Устидан қайла қуйиб, таом юзига тўғғралган петрушка сепасиз.

"ШИРИН" ПЕЧЕНЬЕСИ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. сариёғғ, 2 дона тухум сариғғи, 2 ошқошиқ шакар ва қанд упаси, 2 стакан ун, 0,5 чой қошиғғида ванилин.

Тайёрланиши: Тухум сариғғини шакар ва ёғғ билан яхшилаб аралаштирасиз. Кейин ун, озгина ванилин қўшиб хамир қорасиз. Хамирни сочиққа ўраб, 10 дақиқа давомида тиндирасиз. Сўнг хамирни 3 мм. қалинликда ёясиз ва турли шаклларда кесиб оласиз. Печеньеларни қиздирилган духовкада 20 дақиқа давомида пиширасиз. Тайёр бўлган печеньеларни ликопга солиб, совиганидан кейин устига қанд упасидан сепиб, дастурхонга тортасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди