Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№13, 24.03.2011

Пазанда маслаҳати

ТАНГА ДАРМОН СУМАЛАК

Эрта баҳорда, яъни, Наврўз кунларида сумалак, кўк сомса каби кўклам таомларидан тўйиб истеъмол қилиш керак. Улар энг қувватбахш неъматлар ҳисобланади.

Сумалак қуйидагича тайёрланади:

Буғғдой тозаланиб, илиқ сув билан ювилади. Ювилган буғғдой сирли идишга солиниб, бир кун ивитиб қўйилади. Буғғдой сал ниш ургач, тоза фанер ёки плёнка солинган, қуёш нури тушмайдиган жойга ёйилади. Дон ёйилган хона ҳарорати бир хил, яъни, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаслиги керак. Ҳар куни масаллиққа маълум миқдорда сув сепиб турилади. Икки-уч кундан сўнг буғғдой кўм-кўк майса бўлиб, бир текис униб чиқади. Майсалар игна бўйи бўлганда, уни бўлакларга бўлиб, ёйилган жойидан ажратиб олинади. Кейин гўшт қиймалагичдан ўтказилади. Устидан сув қуйиб, аралаштирилади.

Сўнгра шарбати докада сузилади. Ҳосил бўлган сутсимон суюқликдан уч марта шарбат олинади. Катта қозонга солиб қиздирилган пахта ёғғи доғғланиб совутилади. Даставвал сузилган шарбат қуйилади, кетидан буғғдой уни элакда ёйиб солинади. Яхшилаб омухта қилинган суюқлик баланд оловда қайнатилади. қайнаб чиққанидан сўнг, иккинчи сузилган шарбат қуйилади. Бу ҳам қайнагач, учинчи сузилган шарбат қуйилиб, баланд оловда қайнатилади. қайнаб чиққанидан сўнг олов бироз пасайтирилади. Бир маромда қайнайверади.

Аёллар кетма-кет 3-4 та капгирда қозонни ковлаб туришади, тагига олмаслиги учун қозонга 20-30 дона ёнғғоқ ёки майда тош солинади ва бетўхтов ковлаб турилади. Сумалак тўхтовсиз қайнаб туриши керак.

Сумалак 10-12 саот қайнатилади, қайнатиш давомида сув қуйиб турилади. Сумалакнинг ранги тўқ жигарранг бўлиб қуюқлашганда етилган ҳисобланади. қозоннинг олови олиниб, устига қопқоқ ёпилади. Мато билан ўралади ҳамда 5-6 соат димлаб қўйилади. Димланиш муддати тугаганидан сўнг қозоннинг усти очилади ҳамда тановул қилиш учун тарқатилади.

қопқоқ ёши улуғғ кишилар томонидан очилади. Энг ҳайратланарли воқеа қопқоқ кўтарилганида кузатилади. Сумалакнинг юза қисмида одамни таажжубга соладиган қуёш, гул, кўл, қуш сингари шаклларни кўрасиз. Бунинг замирида шундай ҳикмат яширинки, сумалак илоҳий неъмат бўлгани боис, қопқоқ кўтарилган паллада фаришталар таомнинг юза қисмига чиройли шакллар солиб кетишар экан.

Кўпчиликка сумалак тайёрлаш учун бир қоп (50 кг.) ун, 20 килограмм буғғдой, 5 кг. пахта ёғғи керак бўлади.

КЎКАТЛИ СОМСА

Кўкатли сомсага масаллиқ гулқоқи, исмалоқ, қўзиқулоқ, мачин, пиёз, отқулоқ, шивит каби баҳорий кўкатлардан фойдаланилади.Тандир оташида пишадиган ушбу таом инсон организми учун қувватбахш-дир.У дармон бағғишловчи, қабзиятдан ҳоли этувчи, кўзни равшанлантирувчи, ҳомиланинг яхши ривожланишига ёрдам берувчи, қонни маълум даражада суюлтирувчи, хафақон исканжасидан қутилишга мойиллик яратувчи хусусиятларга эгадир.

Кўкатли сомса таркиби бошқа таом турларидан анча фарқ қилади. Унинг бир донаси 200 кг. калория куч-қувват беради, таркибида тахминан 4 кг. оқсил, 10 гр. ёғғ, 25 гр. карбон суви бўлиши мумкин. Бу таомда ҳаётбахш омиллар, фойдали маъдан тузлари, зарур дармондорилар миқдорда жуда юқори бўлади.

Мушарраф РАҲМОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди