Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№14, 31.03.2011

(ҲИКОЯ)

СИЗАЛИК КЕЛИН

- Ҳе, мусулмон, неча марта айтдим сизга, фарзанд кўриш мумкинмас, оғғир касалингиз бор, бунинг устига, қонингиз ниҳоятда кам. Яхшиям, иккита чақмоқдек болаларингиз бор. Эртага битта ногирон бола кўрасиз, кейин аҳволингиз бундан ҳам хароб бўлади. қани, ёзиб берган дориларимни топдингизми?

Соҳиба лаби-лабига тегмай гапираётган шифокор олдида тилдан қолган эди, гўё. Нима ҳам дерди, "ёзган дориларингизга пул қайда, даволанишнинг иложи бўлмади" десинми ё чўнтагига беш-ўн сўм солиб, ўзингиз даволанг деб, ёрдам сўрасинми?

Йўқ, гапирмади. Икки қўлининг кафти билан хассасини тираганча энгашиб тураверди. Шифокор бўлса, Соҳибага хунук бир ўқрайиш билан деди:

- Аҳволингизга қаранг, бунақада охири вой бўлади. Боринг, туман шифохонасига учранг, ишқилиб, бизга гап олиб бермасангиз бўлди.

- Ҳеч ҳижолат бўлманг, опа. Худо хоҳласа, сизга оғғирлигим тушмайди.

Соҳиба титраб-қақшаганча, поликлиникадан чиқиб кетди. Шифокор унинг орқасидан бир нималар деб, ғғудраниб қолаверди.

Соҳиба кўчада йиғғлаб кетаркан, шу топда қадрига йиғғлаганини ҳис қилиб борарди. Ҳамма-ҳаммасига қайнонаси сабабчи, "Иккита бола, болами? Бизга раҳмат, ўнталаб боққан эканмиз. Вақти келса эски тўн кийиб олиб, белимга чорси бойлаб, эркакларнинг ишиниям қилиб кетаверардим. Ҳозирги ёшлар бир-иккита бола кўриб, ҳали касал бўладими-ей, ҳали қони камаядими-ей. Камқонлик нима эканлигини билмадик", деган гапларни айтаверди-айтаверди. Бир сафар уйдан чиқиб, остонада калишини кияётган эдиямки, қайнонасининг ўғғлига нолиганини эшитиб қолди.

- Сенга ўшанда айтувдим, ҳуснига учма, илигини ингичкалигини қара, бир этак ўтин кўтарса, йиқилиб тушади. Бизнинг уйга гурсиллаган келин керак. Мана, пиёз ўт босиб ётибди, мош шундоқ очилиб, ерга сочилиб кетяпти. Белини маҳкам бойлаб, ўша ишларни тинчитсин, уйда минғғирлаб юргандан кўра!

Соҳиба тишини-тишига қўйиб, пиёз ўтади, мош терди, чурқ этмади. Кампирнинг гапи билан белига кепак қиздириб босди, бари бир бўлмади. Оғғриқ кундан-кунга зўраяверди. Соҳиба чидайверди. Мана, охири нима бўлди, кампирдай мункиллаб, белини кўтара олмай хассага таяниб қолди. Ҳар куни аламини ишдан олавериб, тинка-мадори қуриди.

...Бир куни у шифтдаги қалдирғғоч уясига тикилганча узоқ ётди. Ўйламаган ўйи қолмади. Бу дунёга келиб нима кўрди? Эски калишини судраб, ер тимдалагани тимдалаган. қизи қўлидан супургини, ўғғли ўроғғни олиб, юмуши хийла енгиллашди. Кампир бечора қора ишга ярамаса, турмуш ўртоғғи ишидан ортмаса. қачон, қай пайт орттирдийкин ўзи бу дард қурғғурни: мол боқаман, деб зовур бўйларидан ўт юлгандами, зах ерларда сабзи, пиёз ўтагандами ё ипак қурти маҳал боғғлам-боғғлам тут баргларини қучоқлаганидами?! Ишқилиб, ҳаммаси бир бўлди-ю, бугуни омонатга ўхшаб қолди-да.

Соҳиба дардини унутиш учун уй ичини жим кузатади. Ўнгиган дераза парда тирқишидан тушаётган бир тутамгина қуёш нурида санаб бўлмас чанг зарралари жимирлайди.

Ташқарида нимадир синди. Соҳиба ўрнидан туриб, оёқларини базўр судраб, ташқарига йўналди.

- Ойи, тинчликми, нима бўлди?

- Ўл бўлди, бало бўлди, гўштни қанақа қилиб қўювдинг?! Очиқ қолган экан, зорманда, мушук ўғғирлаб кетди.

Кампир ўчоқ бошидаги гўшт товоқни бир-бирига тарақлатиб дасталаган кўйи йиғғламсиради.

- Сенга айтяпман, эртадан бери бир коса овқатга зор бўлиб кетдим. Ҳеч бўлмаса, ширгуруч қилгани ярарсан.

Соҳиба инқиллаб юриб қозон осди. қайнонаси айтган овқатни пиширди. Кампир шу кеча қоронғғи уйда анчагача нималарнидир ўйлаб ётди. Унинг юраги ғғаш тортиб, кўзига уйқу келмади.

...Ярим кечаси ҳавонинг авзойи бузилди. Бутун борлиқни ёритиб турган тўлин ойнинг юзига, йилтираган беҳисоб юлдузларга баҳайбат булутлар қора пардамисол тўсилди. қаердадир укки сайрай бошлади. Беҳосият укки, кимгадир ҳамиша ёмонликни раво кўрадиган уккининг овози Соҳибаларнинг уйига аниқ-тиниқ эшитилиб турарди.

Муқаддас АҲМЕДОВА.

(Давоми бор).


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди