Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№14, 31.03.2011

Пазанда маслаҳати

ХАМИРЛИ ПИРОЖНИЙ

Керакли масаллиқлар: 150 гр. маргарин, 1 пиёла ун, 4 дона тухум.

Кремига: мураббо ёки бир пиёла қуюлтирилган сут (сгуҳёнка), 150 гр. сариёғғ.

Тайёрланиши: Идишга маргаринни солиб, ўртача оловга қўясиз. Устига бир пиёла сув қуйиб, аралаштирасиз ва бир пиёлада ун соласиз. Суви қуригунча қошиқ билан аралаштириб турасиз. Сўнг оловдан олиб, совутасиз. қоришма совугач, 4 та тухумни битта-битталаб чақиб соласиз ва яхшилаб аралаштириб оласиз.

Духовкани паст оловда қиздириб, тайёр бўлган хамирни товага бир ош қошиқдан соласиз ва 20 дақиқа давомида пиширасиз. Бу вақт ичида духовкани очиб юборманг.

Пирожний қизариб, кўтарилиб чиққач, 45 дақиқадан сўнг духовкани ўчирасиз. Пирожний совугач, чеккасидан озгина кесиб, махсус шприцда мураббо ёки крем қуясиз.

КЎКАТЛИ СОМСА

Керакли масаллиқлар: 0,5 кг. гўшт, 200 гр. қўй ёғғи, 0,5 кг. пиёз, ярим пиёла минерал сув, 4 та тухум, бир пиёла ўсимлик ёғғи, ўртача юмшоқликдаги хамир учун ун ва сув, туз ва зираворлар таъбга кўра.

Тайёрланиши: Аввал гўшт ва ёғғни майда тўртбурчак шаклда тўғғраб, минерал сув, туз, зираворларни қўшиб аралаштирасиз ва 20 дақиқага олиб қўясиз. Кейин пиёзни майда тўғғраб, гўштга аралаштирасиз.

Унни элайсиз. Намакоб сувга тухум чақасиз, ўсимлик мойи, ун солиб, хамир тайёрлайсиз ва устига сув қоғғоз ёпиб, 30 дақиқага тиндирасиз. Кейин хамирдан ўртача кичикликда зувалачалар узиб, жувалайсиз. Жилдларга қиймадан солиб, думалоқ шаклда тугасиз. Кейин устига озгинадан сут суртиб, иссиқ духовкада 45 дақиқа давомида пиширасиз.

Тайёр бўлган сомса устига озгинадан ўсимлик мойи суртиб чиқасиз ва дастурхонга тортасиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди