Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№15, 07.04.2011

Пазанда маслаҳати

ҚОВУРМА ТОВУҚ ШЎРВА

Керакли масаллиқлар: 500 гр. янги товуқ гўшти, 2 стакан ўсимлик ёғғи, 2 дона булғғор ва аччиқ қалампир, 1 стакан ловия, ярим чой қошиқда шакар, ярим боғғдан кўк пиёз, петрушка ва бир бош саримсоқпиёз.

Тайёрланиши: Товуқ гўштини тўртбурчак шаклда, пиёзни эса майда қилиб тўғғрайсиз ва иккаласини аралаштирасиз. Булғғор ва аччиқ қалампирни ҳам майда тўртбурчак шаклида тўғғраб, идишга соласиз. Кейин тайёр бўлган масаллиқларни қизиб турган қозонда қовуриб, 4 дақиқа давомида қозон қопқоғғини ёпиб, газни пастлатасиз. Вақт ўтгач, оловни баландлатиб қозонга ловия, шакар ва кўкатларни тўғғраб солиб, қовуришни давом эттирасиз. Масаллиқлар қизариб қовурилганидан сўнг 500 мл. сув қуясиз, тузини ростлаб, паст оловда 1 соат давомида қайнатасиз.

КАРАМЛИ САЛАТ

Керакли масаллиқлар: Яримта карам, 100 гр. қаймоқ, 1 дона қизил сабзи, 100 гр. кўк нўхат, 150 гр. колбаса, туз таъб-га кўра.

Тайёрланиши: Карам билан сабзини майда қилиб тўғғрайсиз. Кейин масаллиққа туз қўшиб, яхшилаб аралаштирасиз ва 10 дақиқага олиб қўясиз. Сўнг майда сомонча шаклида тўғғралган колбасани, кўк нўхат билан қаймоқни солиб, ҳаммасини аралаштирасиз.

Тайёр бўлган салатни дастурхонга тортишдан аввал ликопга салат баргидан қўйиб, устига соласиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди