№15, 07.04.2011 Орастахона
ҚУРУҚ ТЕРИ ПАРВАРИШИ
Битта апельсин пўстини олиб, идишга солинг. Устидан 2 пиёлада қайноқ сув қуйиб, уни совугунга қадар дамлаб қўйинг. Тайёр бўлган дамламани докадан сузиб олиб, уйқуга ётишдан аввал юзингизни чайинг.
Ушбу муолажа терини яхши озиқлантиришда хизмат қилади.
***
Бир пиёла сут билан ҳар куни эрталаб юзингизни ювиб турса-нгиз, яхши натижага эришасиз. Бу муолажа юз терисини майинлаштириб, оппоқ ва силлиқ қилади.
НИГОРА тайёрлади.
|