Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№16, 14.04.2011

Пазанда маслаҳати

ШОВУЛ ШЎРВА

Керакли масаллиқлар: 500 гр. гўшт, 300 гр. картошка, 800 гр. шовул, 2 та тухум, 2 бош пиёз.

Тайёрланиши: Гўштни йирик бўлакларга бўлиб, қозонда қайнатиб пиширасиз. Шўрва қайнаб чиққач, кўпигини олиш керак. Гўшт пишгандан сўнг, уни шўрвадан олиб қўясиз ва ювиб тўғғралган шовул, кўк пиёз, ошкўклар ва узун тўрғғалган картошка солиб, шўрвани милдиратиб қайнатасиз. Оқ пиёзни халқа-халқа қилиб, сабзини эса ошга тўрғғалгандек қилиб майдалаб ёғғда қовурасиз. Кейин унга зираворлар ва қуруқ шўрвадан солиб қайла тайёрлаб оласиз. Тухумни қаттиқ қилиб пишириб олиб, совугач пўстини арчасиз ва иккига бўлиб қўясиз. Шўрвадаги масаллиқлар пишгач, туз солиб бир марта қайнатиб оласиз ва шўрвага қўшиб, тузини ростлайсиз.

Таом тайёр бўлгач, косаларга қуйиб, ҳар бир косага яримтадан тухум соласиз. Шўрва юзига бир ош қошиқда қаймоқ ёки сметана қуйилади.

ЁНҒОҚЛИ КЕКС

Керакли масаллиқлар : 2 та тухум, 1 стакан шакар, 1 стакан кефир, 1 чой қошиқ сода, 1 дона маргарин, 2 стакан ун, озгина ванилин, 1 стакан ёнғғоқ.

Тайёрланиши: Идишга тухум, шакар, қатиқ ва содани солиб, яхшилаб аралаштирасиз. Сўнг аралашмага эритилган маргарин, ванелин, ун ва ёнғғоқ қўшиб, яна ҳаммасини аралаштирасиз.

Махсус кекс қолипини ёғғлаб, тайёр бўлган аралашмани 3 қошиқдан соласиз. қиздирилган духовкада 45 дақиқа давомида паст оловда пиширасиз.

Орастахона

ҚУРУҚ ЮЗЛИЛАР УЧУН

* Битта тухум оқини кўпиртириб, 1 чой қошиқда лимон ёки бодринг шарбатидан қўшасиз. Ҳаммасини аралаштириб, малҳам тайёрлаб оласиз. Ушбу суртмадан ҳар куни бир маҳал, бир ҳафта давомида фойдаланасиз.

* Бир дона тухум оқини кўпиртириб, 2 ош қошиқ сабзи шарбати ва 1 ош қошиқ ун солиб, аралаштирасиз.

Аралашмадан ҳар куни бир маҳал фойдаланасиз. Суртгач, орадан 10 дақиқа ўтгач, юзингизни илиқ сувда ювасиз.

* Бир дона олмани қирғғичдан ўтказиб, бир дона тухум оқини ва 1 чой қошиқ крахмал солиб аралаштирасиз. Тайёр бўлган суртмани юз ва бўйин терисига аста суртиб, 10 дақиқадан кейин совуқ сувда ювиб ташлайсиз.

НИГОРА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди