Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№24, 09.06.2011

Пазанда маслаҳати

ХАЛҚА ҚУЙМОҚ

Керакли масаллиқлар: 250 гр. сут, 0,5 кг. буғдой уни, ярим стакан шакар, 50 гр. маргарин, 0,5 чой қошиқда ванилин, 0,5 литр ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: Сутга ун солиб, то қумоғи кетгунча аралаштирасиз. Хамирга икки ош қошиқ эритилган маргарин ва шакар қўшилади. Пишириқ ҳушбўй бўлиши учун унга ванилин соласиз.

Хамир ёпишқоқ ва чўзилувчан бўлиши керак. Уни қошиқда узиб олиб, халқа шаклида қилиб, қиздирилган ёғда кулчаларни қовуриб оласиз. Тайёр бўлган "пончик"ларни ликопларга солиб, ёнида мевали мураббо билан дастурхонга тортасиз.

ТОВУҚ ГЎШТЛИ САЛАТ

Керакли масаллиқлар: Олти дона тухум, 250 гр. дудланган товуқ гўшти, бир донадан бодринг ва помидор, 1 дона яшил булғор калампири, 50 гр. ўсимлик мойи, салат барги, туз ва мурч таъбга кўра.

Тайёрланиши: Товуқ гўшти ва барча сабзавотларни йирик куб шаклида тўғрайсиз. Унга қайнатиб пиширилган тухумни иккига бўлиб, ўсимлик мойи ва туз солиб, ҳаммасини аралаштирасиз.

Тайёр бўлган салатни ликопларга солиб, салат барги билан безайсиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.

Орастахона

ШЎР СУВЛИ ВАННАДАН

ФОЙДАЛАНИНГ

Тузли сувда ванна қабул қилиш кони фойдадир. У танадаги тери тўқималаридан ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди. Тузли ваннанинг яна бир ўзига хослиги шундан иборатки, у терини тозалайди ҳамда озиқлантиради. Бундан ташқари, оддий сувга қараганда шўр сувли ванна қабул қилинаётганда танага икки баравар илиқлик киради. Бу эса моддалар алмашинувининг анчагина тезлашганини билдиради.

Тузли ваннани тайёрлашда, сувга 100-250 грамм туз қўшганингиз маъқул. Мунтазам равишда тузли ванна қабул қилсангиз, терини таранг қилиб, шунингдек , мулойимлаштиради. Вужуддаги ортиқча суюқликни чиқариб юбориши натижасида эса танадаги шишлар қайтиб кетади.

Тузли ванна қариган, бирданига озиб кетиш натижасида осилиб қолган бадан териларини даволаб, ёшартиради. Теридаги жароҳатларни тез битириб, микробларни йўқотади.

Тузли ваннани қабул қилишда ваннага қайнаб, бироз совутилган 50 литр сув қуясиз. Юқорида айтилганидек, аввалида 100 гр. (кейинроқ туз миқдорини 500 граммгача кўпайтириш мумкин) тузни тўғридан-тўғри сувга эмас, балки оғзи маҳкам боғланадиган халтачага солиб, сув остида эритасиз. 10 дақиқа ванна қабул қилиб олганингиздан сўнг, албатта, оддий сувда ювиниш зарур.

Тайёрловчи: НИГОРА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди