Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№32, 04.08.2011

Пазанда маслаҳати

КАРТОШКА ДЎЛМА

Масаллиқлар: 500 гр. картошка, 3 дона тухум, 2 дона пиёз, 1 боғ кўк пиёз, 100 гр. ўсимлик мойи.

Тайёрланиши: Картошкани тузли сувда қайнатасиз. Пишгандан сўнг пўстидан ажратиб, эзасиз ва 0,5 см. қалинликда ёясиз. Кейин унинг ичига пишган тухум, кўк пиёз ва қовурилган пиёздан тайёрланган қийма солиб ўрайсиз. Доғ бўлган ёғда икки томонини қизаргунча қовуриб, газ духовкасида етилтирасиз. Тайёр бўлган таомни дастурхонга тортишдан аввал, кўкатлар билан безаш мумкин.

ЁНҒОҚЛИ ТОРТ

Масаллиқлар: 200 гр. қаймоқ, 1 стакан шакар, 0,5 стакан ун, 1 банка қуюлтирилган сут, какао, 1 чой қошиқ эритилган сода, 200 гр. сариёғ.

Тайёрланиши: Қаймоқ, шакар, ун, ярим банка қуюлтирилган сут, какао ва содани аралаштириб, хамир қорилади, сўнгра 50 минут паст оловда пиширилади.

Крем тайёрлаш: Ярим банка қуюлтирилган сутни сариёғ билан аралаштирасиз, кейин ёнғоқ ва какао қўшасиз. Тортни иккига бўлиб, устига крем суртасиз.

Орастахона

ЮЗИНГИЗНИ

ПАРВАРИШЛАНГ

Иккита кичикроқ матодан тикилган халтачага мойчечак гулларидан солиб, оғзи ёпилади. Сўнг уларни қайноқ сувли идишга 5-10 дақиқа ботириб қўйилади. Кейин халтачалар юмуқ кўзларнинг устига қўйилади.

Бу муолажа кўзлар шамоллаганда ва қовоқлар шишганда ёрдам беради. Агар ушбу тадбирни ҳафтада 2-3 марта такрорласангиз, кўз атрофига эрта тушадиган ажинларнинг олдини олган бўласиз.

***

Кўз қизарганда сутли компресс ёрдам беради. Бунинг учун сутни бироз илитиб, иккита пахта бўлагига шимдириб олинади. Сўнг, 10 дақиқа иккала кўз устига босиб қўйилади.

Шунингдек, петрушкадан фойдаланиш ҳам мумкин. Петрушканинг янги узилган барглари майдалаб тўрғалиб, қаймоқ билан аралаштирилади. Бу аралашма кўзга 15 дақиқа давомида қўйилса, кўзни тезда даволайди.

Тайёрловчи: НИГОРА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди