Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№43, 14.10.2011

"ЧИҒАНОҚ"

Керакли масаллиқлар: Тухум сариғи 3 та, сметана 100 мл., сариёғ 180 гр., ун 2 стакан, туз бир чимдим.

Начинкаси учун: Ярим стакандан шакар, ёнғоқ, майиз, 3 дона тухум оқига қўшиб аралаштирасиз.

Тайёрланиши: Сметана, туз ва тухум сариғини аралаштирасиз. Алоҳида идишда сариёғни унга булаб, қирғичдан чиқарасиз ва сметанали аралашмани қуйиб, хамир қорасиз. Кейин хамирни ёнғоқдек зувалачаларга бўлиб, 1 соат тиндирасиз. Ҳар бир зувалачани ёйиб, ичига начинка соласиз ва икки буклайсиз. Олдиндан қиздирилган духовкада ўрта оловда 30 дақиқа давомида пиширасиз. Тайёр бўлгач совутиб, устига қанд упасидан сепасиз.

МАРМЕЛАДЛИ ГЛАЗУРЬ

Керакли масаллиқлар: 1 стакандан шакар ва сув, 2 чимдим лимон кислотаси, 1 ош қошиқдан желатин ва эссенция, ичимлик ранг.

Тайёрланиши: Сув билан шакарни сирли идишга солиб қайнатасиз. 3-4 дақиқадан кейин оловдан олиб, унга желатин қўшасиз. Фақат желатин 3 ош қошиқ иссиқ сувга аввалдан бўктирилган бўлиши лозим. Кейин унга озгина ичимлик ранг ва лимон кислотасини, охирида эса эссенция қўшиб аралаштирасиз. Тайёр бўлгач, совутишга олиб қўясиз.

Глазурьни торт тайёрлаганда ҳам ишлатиш мумкин.

"Ўзбек миллий таомлари" китоби асосида

ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди