№43, 14.10.2011 Орастахона
СОҒЛИК - БУ ГЎЗАЛЛИК
Инсон ёш ва гўзал кўринишга эга бўлишида унинг соғлиги катта аҳамият касб этади. Чиройли кўринишга эга бўлиш учун фақат ташқи пардоз қилиш билан кифояланиб қолиш тўғри келмайди. Шунингдек, юз кўринишга бевақт тушган ортиқча ажинлар вужуднинг саломатлигини билдирмайди.
Вақти-вақти билан табиий неъматлардан истеъмол қилиб туриш тавсия этилади. Бунинг учун турли хил мева шарбатларидан сурункали ичиб туриш яхши наф беради. Ҳар куни наҳорда бир пиёла узум шарбатини ичиб, яна қайтиб ўрнингизга ётинг. Чунки ичилган шарбат дам олиш ҳолатида баданга яхши сингади. У танани тозалаб, қонга тез сўрилади. Ушбу ичимлик ичак касалликларига даво бўлиб, қон айланишини яхшилаш натижасида юздаги тиришлар йўқола боради. Бутун тана ёшариб, ўз қувватини тиклайди.
Узум шарбатини бир кунда уч маҳал 1 пиёладан ичиб турсангиз, чеҳрангиз тиниқлашади. Иштаҳангиз кўтарилиб, қувватингиз ортади.
Олма шарбати эса ўт пуфаги ва буйракдаги тошларни эритиш хусусиятига эга бўлиб, ҳар куни бир пиёладан наҳорда ичиб юрсангиз, яхши наф беради. Мева шарбатларини мунтазам ичиш юзга тушган доғ ва сепкилларни ҳам кеткизади.
Тайёрловчи: НИГОРА.
|