№42, 17.10.2011 Пазанда маслаҳати
КАРТОШКАЛИ ТАОМ
Керакли масаллиқлар: Икки донадан картошка ва тухум, 100 гр. ёғли пишлоқ, 100 гр. қайнатиб пиширилган гўшт, пишлоқ туз ва зираворлар (таъбга кўра).
Тайёрланиши: Қайнатиб пиширилган картошка пўстини тозалайсиз. Кейин уни эзиб, бўтқа ҳолатига келтирасиз ва устига тухум чақасиз, сомонча қилиб тўғралган гўшт, туз, зираворлар қўшиб, аралаштирасиз. Аралашмани кекс пиширадиган махсус думалоқ қолипга бир текисда жойлаштириб, устидан ўртача тўртбурчак шаклида тўғралган пишлоқни соласиз.
150 Со хароратда бўлган духовкада 15 дақиқа давомида пиширасиз.
Тайёр бўлган таомни қолипдан чиқарасиз ва кесиб, ликопларга солиб дастурхонга тортиш мумкин.
ПИШЛОҚ САЛАТИ
Керакли масаллиқлар: 300 гр. пишлоқ, 200 гр.колбаса, 150 гр. суюқ қаймоқ, ярим боғ кўкат, 100 гр. бринза, туз (таъбга кўра).
Тайёрланиши: Пишлоқ ярмини олиб, қирғичнинг катта томонидан ўтказасиз. Қолган пишлоқ, колбаса ва бринзани сомонсимон шаклда, кўкатни майда қилиб тўғрайсиз. Сўнг масаллиқларни аралаштириб, тузини ростлайсиз. Салатни ликопларга солиб, 1 ош қошиқда қаймоқ қуясиз ва устига қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепасиз.
Тайёр бўлган салатни дастурхонга тортасиз.
"Ўзбек миллий таомлари" китоби асосида
ГУЛИ тайёрлади.
|