Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№45, 03.11.2011

Пазанда маслаҳати

"МЕҲМОН УЧУН" ТАОМИ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. қайнатиб пиширилган мол гўшти, 4 дона тухум, бир боғ кўкат, салат барги, туз ва зираворлар таъбга кўра.

Тайёрланиши: Тўртта пиёлани олиб, уларнинг ҳар бирига бир хил массада гўшт, кўкат, зираворлар соласиз ва тузини ростлайсиз. Устидан биттадан тухумни чақиб, охиста аралаштирасиз.

Тайёр бўлгандан сўнг мантиқосқонга сув қуйиб, пиёлалар билан териб чиқасиз. Мантиқосқон устини ёпиб, 30 дақиқа давомида пиширасиз.

Оловни ўчириб, пиёлаларни оласиз ва ликопга асталик билан тўнтариб соласиз. Таомнинг атрофини салат барги билан безайсиз ва устига озгинадан кўкат қирқиб қўясиз.

ОЛМАЛИ ПИРОГ

Керакли масаллиқлар: Тўртта тухум, 2 стакан ун, 4 та олма, 200 гр. шакар, ярим чой қошиқда ванелин, бир чой қошиқда кабартма, 200 гр. ёнғоқ мағзи, 200 гр. маргарин.

Тайёрланиши: Унга маргаринни кесиб солиб, қўл билан яхшилаб аралаштирасиз. Устига тухум сариғини, кабартма, ванелин солиб, хамир қорасиз. Хамирни сувқоғозга ўраб, илиқроқ жойга олиб қўясиз.

Бизе тайёрлаш учун тухум оқини идишга солиб, миксерда яхшилаб кўпиртирасиз. Охирида шакардан оз-оз солиб, кўпиртиришда давом этасиз. Олмани майда тўртбурчак қилиб тўғрайсиз.

Тинган хамирдан кичикроқ бўлагини олиб қўйиб, қолган қисмини жувада думалоқ шакл қилиб ёясиз. Пирог пиширадиган махсус думалоқ қолипга ялтироқ қоғоз (фалка) солиб, ёйилган хамирни жойлаштирасиз. Устига ёнғоқ мағзини, олмани, кейин эса олдиндан тайёрланган бизени қошиқ билан бир текис қилиб солиб чиқасиз. Сўнгра яна ёнғоқ мағзидан солиб, пирог устига аввал олиб қўйилган хамирни қирғичдан ўтказасиз.

Пирогни духовкада 150 даража ҳароратда 45 дақиқа давомида пишириб оласиз.

Тайёр бўлгач қолипдан чиқариб, бироз совутасиз. Дастурхонга тортишдан аввал аста кесиб, ликопларга соласиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди