Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№46, 10.11.2011

Пазанда маслаҳати

"ПЛОМБИР" ШИРИНЛИГИ

Керакли масаллиқлар: Тухум сариғи 6 та, 1 стакандан сут ва шакар, сариёғ 1 чой қошиқ, қаймоқ 250 мг., қанд упаси 3-4 ош қошиқ, ванилин 1 чимдим, 1 чой қошиқ кофе ёки какао, 1 дона банан меваси.

Тайёрланиши: Тухум сариғини оқаргунча кўпиртирасиз. Кейин шакарни оз-оздан қўшиб борасиз. Илиқ сутга ванилин қўшиб, оловга қўясиз ва 5 дақиқадан кейин олиб, совутасиз. Бироз музлаткичга қўйсангиз ҳам бўлади.

Қаймоққа сариёғ, қанд упаси, ванилинни солиб, аралаштирасиз. Тайёр бўлган кремни музлаткичда музлаш даражасига етай деб қолганда, уни сут билан аралаштирасиз. Пломбир ичига кофе, какао ва бананни майда тўртбурчак қилиб тўғраб, аста аралаштириб юборасиз.

БАҚЛАЖОН ТАОМИ

Керакли масаллиқлар: Икки дона бақлажон, 100 граммдан ёғли пишлоқ ва гўштли қийма, биттадан помидор ва бодринг, таъбга кўра туз ва зираворлар.

Тайёрланиши: Бақлажон ичини пичоқ ва чой қошиқда аста ковлаб олиб, ичига туз ва зираворлар солинган пишган қиймани жойлаштирасиз. Кейин устига пишлоқни қириб соласиз ва 150 Со ҳароратда бўлган духовкада 15 дақиқа давомида пиширасиз.

Тайёр бўлган таомни ликопларга солиб, атрофига помидор ва бодрингдан тилим қилиб кесиб безайсиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди