Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№47, 17.11.2011

Орастахона

ҚЎЛ ВА ОЁҚ ПАРВАРИШИ

Уч чой қошиқ картошка унини олиб, бунга 1/3 миқдорида кунгабоқар ва глицерин, 2,5 ош қошиқ сув қўшиб яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган кремни музлаткичда сақлайсиз. Хўжаликдаги ишлар бажариб бўлингандан кейин, қўлларга суртилса, қўллар терисини озиқлантириб, юмшатади ва кир ювиш, идиш-товоқ ювиш воситаларининг салбий таъсиридан сақлайди.

***

Оёқларнинг қотиб қолган терисини юмшатиб, қадоқ ва товондаги оғриқли ёриқларни даволашга қуйидаги усуллардан фойдаланинг.

2-3 та картошка пўчоқларини қайнатиб унга бир ош қошиқда ўсимлик ёғидан аралаштиринг. Устига 0,5 лт. сув қуйиб ўртача оловда вақти-вақти билан аралаштирган ҳолда яна қайнатиб олинг. У бўтқага айлангач, озроқ совутиб тоғорага ағдарингда оёқларингизни 20-30 дақиқа солиб ўтиринг. Кейин илиқ сув билан чайиб, бирорта ёғли кремдан суртиб қўйинг. Муолажани ҳафтада бир марта, кечқурунлари бажаришингиз керак.

Бу усулдан бир ой давомида фойдалансангиз, мақсадга мувофиқ бўлади.

КЎЗ УЧУН КОМПРЕСС

Мойчечакнинг 1-2 ош қошиқ қуритилган гуллари устига 1 стакан сув қуйиб, 10 дақиқа қайнатилади. Сўнг уларни иккита пиёлага тенг миқдорда қуйилади. Биринчи пиёладаги дамламани совутиб, иккинчисини буғда қайнатиб олинади. Қовоқларга аввал илиқ, кейин эса совуқ дамламага ботириб олинган пахтани 20 сония босиб турилади. Совуқ пахтани 3-5 сония қўйиб турса ҳам бўлади. Бу муолажа, 5-6 марта қайтарилади, сўнг кўз атрофидаги терини қуритиб, бирорта қрем сурилади ва бармоқ учлари билан енгил уқаланади.

Тайёрловчи НИГОРА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди