Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№48, 24.11.2011

Пазанда маслаҳати

ТВОРОЖНИК

Керакли масаллиқлар: Маргарин 250 гр., ун 3 стакан, тухум 4 та, творог ярим кг., шакар 1 стакан, қатиқ ярим пиёла, сода 1 чой қошиқ, ярим чой қошиқдан туз ва ванелин.

Тайёрланиши: Пичоқ ёрдамида маргаринни унга қирқиб соласиз. Кейин устига ванелин солиб, яхшилаб аралаштирасиз. Алоҳида идишда тухум сариғи, ярим стакан шакар, сода, қатиқ, туз яхшилаб аралаштирилиб олинади ва унли массага қўшиб хамир қорасиз. Хамирни 2 соатга ўраб тиндирасиз.

Тухум оқини миксерда яхшилаб кўпиртирасиз, охирида қолган ярим стакан шакарни оз-оздан солиб, кўпиртиришда давом этасиз. Бизе тайёр бўлгач, тинган хамирни лист устига аста жувада ёйиб соласиз. Устига шакар билан эзиб тайёрланган творогнинг ярмини, унинг устидан эса бизе соласиз. Кейин яна творогнинг қолганини бир текисда солиб, қизиган духовкада 45-50 дақиқа давомида пиширасиз.

Тайёр бўлган творожникни духовкадан чиқариб, ликопларга кесиб соласиз.

"ПРЕЗИДЕНТ" САЛАТИ

Керакли масаллиқлар: Тухум 5 та, бодринг ярим кг., 150 граммдан жўхори ва майонез, укроп ярим боғ, салат барги.

Тайёрланиши: Тухумни сувда пишириб оласиз. Кейин тухум билан бодрингни тўртбурчак шаклида тўғраб, унга жўхори ва тўғралган укроп, майонез қўшасиз. Салатни яхшилаб аралаштириб, ликопга солишдан аввал атрофига салат баргидан қўйиб чиқасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди