№48, 24.11.2011 Орастахона
КЎЗЛАРИНГИЗНИ ПАРВАРИШЛАНГ
Иккита кичик халтачага мойчечак гулларидан солиб, оғзи ёпилади. Сўнг уларни қайноқ сувли идишга 5-10 дақиқага ботириб қўйинг. Кейин халтачалар юмуқ кўзларнинг устига қўйилади.
Бу муолажа кўзлар шамоллаганда ва қовоқлар шишганда ёрдам беради. Агар ушбу тадбирни ҳафтада 2-3 марта такрорласангиз, кўз атрофига эрта тушадиган ажинларнинг олдини олган бўласиз.
***
Кўз қизарганда сутли компресс ёрдам беради. Бунинг учун сутни сал илитиб, иккита пахта бўлагига шимдириб олинади. Сўнг, 10 дақиқа иккала кўз устига босиб қўйилади.
Шунингдек, петрушкадан фойдаланиш мумкин. Петрушканинг янги узилган баргларини майдалаб тўғраб, қаймоқ билан аралаштиринг. Бу аралашма кўзга 15 дақиқа давомида қўйилса, кўзни тезда даволайди.
Тайёрловчи: НИГОРА.
|