Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№49, 01.12.2011

Пазанда маслаҳати

САБЗАВОТЛИ ДИМЛАМА

Керакли масаллиқлар: 0,5 кг. пишган ловия, 1 коса сабзи салати, 0,5 кг. помидор, 0,5 кг. бодринг, 0,5 кг. гўшт қиймаси, 1 боғ укроп, кашнич, 3 дона пиёз, 4 ош қошиғида ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз.

Тайёрланиши: Қозонга ёғни қуйиб, паррак қилиб тўғралган помидор ва бодрингни соласиз. Устига қолган ҳамма масаллиқларни ташлаб, тузини ростлайсиз. Таомни тайёрлашда қозон устини ёпиб, 30 дақиқа мобайнида паст оловда димлаб пиширасиз.

Тайёр бўлган таомни дастурхонга тортишдан аввал устига кўкатлар солиб, безашингиз мумкин.

БЕҲИЛИ ШАРБАТ

Масаллиқлар: 3 кг. беҳи, 2 литр сув, 1 кг. шакар.

Тайёрланиши: Тозаланган, 4 бўлакка бўлинган беҳини бир неча дақиқа сувга солиб қўясиз. Шакар билан сувни яхши қайнатиб, беҳи соласиз ва яна қайнатасиз. Кейин тиндириб қўйиб, эртаси куни яна қайнатасиз. Бу ҳолат яна бир марта такрорланади. Сўнг беҳини шарбат ичидан олиб, банкага соласиз. Шарбат қайнатилади, иссиқлигича банкага қуясиз ва қопқоғини ёпасиз.

БОДРИНГ ТУЗЛАШ

Бодрингни майда-йириклари ва сарғайганлари, бутунлари ва эзилганлари бир-биридан ажратилади. Хуллас, эзилмаган ва сарғаймаган бир хил бодрингларни совуқ сув билан яхшилаб ювилган бочкага чиройли қилиб терасиз. Бодринглар билан бирга бочкага укроп, саримсоқ, қизил қалампир, кашнич уруғи, райҳон ва бошқа кўк ўтлар ҳам соласиз. Бочка тўлгач, қопқоғини ёпасиз, тепасига оғирроқ нарса қўйиб бостириб қўясиз. Сўнгра қопқоқдаги махсус тешикчадан бодринг устига намакоб қуясиз.

10 кг. бодринг учун: 500 г. саримсоқ, 300 г. укроп, 8-10 дона қизил қалампир, 2 ош қошиғида кашнич уруғи, ўртача 1 туп райҳон шохлари солинади. Намакоб 10 л. сувга, 700 гр. туз ҳисобида тайёрланади.

Бодринг бочкасини хона температурасида 1-2 кун сақлагач, совуқроқ жойга олиб қўясиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди