№50, 08.12.2011 Орастахона
ЮЗИНГИЗНИ ПАРВАРИШЛАНГ
Тўрт ош қошиқ чаканда (облепиха) ёғига 2 ош қошиқ озиқлантирувчи кремдан солиб, аралаштирасиз. Кейин уни ётишдан аввал аста юзларингизга суртиб оласиз. Эрталаб илиқ сув билан ювиб ташлайсиз.
Юқоридаги тадбирни ҳафтада икки марта қўлласангиз кифоя. Бу усул дағал ва қуруқ терини майинлаштиради.
***
Агар юзингиз ёғли бўлса қуйидаги муолажани қўлланг. Бир дона тухум сариғига 2-3 томчи кунгабоқар ёғини қуясиз. Кейин унга қирғичнинг майда тарафидан ўтказилган бир дона сабзини қўшасиз. Ҳосил бўлган бўтқани юзингизга суртиб, 25 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташлайсиз.
Тайёрловчи: НИГОРА.
|