Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№12, 08.03.2012

Пазанда маслаҳати

"БАҲОР" ШИРИНЛИГИ

Керакли масаллиқлар: Олти дона тухум, 300 гр. сариёғ, 350 гр. қуюлтирилган сут, бир дона плиткали шоколад, 1 стакан шакар, 100 гр. сметана, ярим пиёла ёнғоқ, 5 ош қошиқ какао, бир ош қошиқда кабартма, бир чой қошиқда ванилин.

Кремига: Бир чинни қаймоққа бир пиёла шакар солиб, яхшилаб аралаштирасиз ва музлаткичга бир соат давомида қўясиз.

Тайёрланиши: Тухум оқини миксерда кўпиртирасиз ва унга оз-оздан шакар, кейин бирин-кетин бир дона тухум сариғини, сметана, сариёғ, кабартма, ванилин, какаони қўшиб, кўпиртиришда давом этасиз. Сўнг ун солиб, қошиқ ёрдамида аралаштирасиз. Суюқ хамир ҳосил бўлгач, патнисга қуясиз ва 30 дақиқа давомида духовкада пиширасиз.

Пишган ширинликни олиб, ўртасидан тенг иккига бўлиб кесасиз. Бирига қуюлтирилган сутдан суртасиз. Устига иккинчи бисквитни қўйиб, устига яна қуюлтирилган сутдан суртасиз. Кейин шоколадни эритиб, бисквитлар устидан асталик билан қўйиб чиқасиз.

Тайёр бўлган ширинликни пичоқ ёрдамида катта тўртбурчак қилиб кесасиз ва ҳар бирининг ўртасига бир бўлак ёнғоқдан қўйиб чиқасиз. Сўнг ёнғоқлар усти ва ширинлик четларини крем билан безайсиз.

ИТАЛЯНЧА САЛАТ

Керакли масаллиқлар: Уч ош қошиқ тузланган жўхори, 150 гр. ёғсиз пишлоқ (бринза), икки ош қошиқ зайтун мойи, бир дона пиёз, икки дона помидор, бир боғ салат барги, икки ош қошиқ консерваланган ёғли балиқ, таъбга кўра туз ва қора туйилган мурч.

Тайёрланиши: Помидор ва салат баргини тўртбурчак шаклида, пиёзни эса иккига бўлиб паррак қилиб, пишлоқни ҳам юпқа тўртбурчак қилиб тўғрайсиз. Масаллиқни идишга солиб, унга зайтун мойи, мурч, жўхори ва ёғли балиқ қўшасиз. Масаллиқнинг тузини ростлаб, яхшилаб аралаштирасиз.

Тайёр бўлган салатни ликопга жойлаштириб, дастурхонга тортасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди