Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№14, 22.03.2012

Пазанда маслаҳати

ВАРАҚИ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. қийма, 300 гр. ўсимлик мойи, 1 кг. исмалоқ, 2 дона пиёз, бир дона тухум, 2 пиёла ун, бир ош қошиқ қаймоқ, туз.

Тайёрланиши: Намакоб сувга тухум чақиб, хамир қорасиз ва бироз тиндиришга олиб қўясиз. Доғланган ёғда қиймани қовуриб, кейин майда тўғралган пиёз ва исмалоқни солиб, яна қовуришда давом этасиз.

Тинган хамирдан майда зувалачалар узиб, жўва ёрдамида юпқа қилиб ёясиз. Хамир ўртасига бир ош қошиқда қийма солиб, ярим ойсимон шаклида тугасиз. Тугилган хамир четларини махсус нақшинкор пичоқда кесиб, шакл берасиз.

Тайёр бўлгандан сўнг, устига қаймоқдан суртиб, ёғ қуйилган қозонда 15 дақиқа давомида пишириб оласиз.

БАҚЛАЖОНЛИ КОТЛЕТЛАР

Керакли масаллиқлар: 300 гр. гўшт қиймаси, 2 донадан бақлажон, помидор, тухум, 1 дона пиёз, 300 гр. ўсимлик мойи, озгина ивитилган буханка нон, зираворлар, туз, салат барги, ярим боғ укроп, икки бўлак саримсоқпиёз.

Тайёрланиши: Қиймага ивитилган нон, қирғичдан чиқарилган пиёз, зираворлар, туз солиб, аралаштирасиз. Кейин узунчоқ шакл бериб, котлетлар ясайсиз ва доғланган ёғда қовуриб оласиз.

Соус тайёрлаш учун помидор ва саримсоқпиёзни қирғичнинг майда тарафидан ўтказиб, тўғралган кўкат ва туз солиб, аралаштирасиз.

Бақлажонларни узунасига паррак қилиб кесасиз. 30 дақиқа давомида уларни намакобли қайноқ сувга солиб қўясиз. Бақлажонларни олиб, доғланган ёғда икки тарафини қовуриб оласиз. Кейин чақилган тухумга ботириб, яна қовурасиз.

Пишган котлетларни олиб, бақлажонга оҳиста ўрайсиз. Ликопга салат баргидан солиб, котлетларни қўясиз ва устига соус қуйиб, дастурхонга тортасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди