Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№15, 29.03.2012

Пазанда маслаҳати

"ОРЗУ" ТАОМИ

Керакли масаллиқлар: Бир кг. гўшт, бир стакан ун, 2 дона тухум, 150 гр. доғланган ёғ, 2 та пиёз, мурч, туз таъбга кўра.

Тайёрланиши: Гўштни алоҳида сувга солиб, қайнатиб пишириб оласиз. Кейин уни 10-15 гр. келадиган қилиб, тилимлаб кесасиз.

Озгина сувга туз солиб, тухум чақасиз. Яхшилаб аралаштириб, ун соласиз ва қаттиқроқ хамир қорасиз. Хамирни тиндиришга олиб қўйиб, пиёзни паррак-паррак қилиб тўғраб, қизиган ёғда қовуриб оласиз.

Зувалани уграга ёйгандек ёйиб, йирикроқ тўртбурчак шаклда кесиб чиқасиз. Сўнг уларни гўштни қайнатиб олган сувда пишириб, тузини ростлайсиз. Тайёр бўлгач, сузгичда сузиб олиб, товоққа соласиз. Устига жазланган пиёз солиб, атрофига тилимлаб кесилган гўштни териб чиқасиз. Шўрвани алоҳида косага қуясиз ва устига мурч сепиб, дастурхонга тортасиз.

АСАЛ ПИРОГ

Керакли масаллиқлар: Бир стакандан асал, қайноқ қилиб дамланган қора чой, туйилган ёнғоқ, шунингдек, 3 стакан ун, 100 гр. шакар, уч ош қошиқда ўсимлик мойи, бир чой қошиқда ичимлик содаси, бир ош қошиқда шакар кукуни.

Тайёрланиши: Асал билан шакарни чойда эритасиз ва содани унга қўшиб элаб оласиз. Сўнг ҳамма масаллиқларни қўшиб, хамир қорасиз. Махсус қолипни озгина ёғлайсиз ва хамирни ағдариб, текислайсиз. Кейин қиздирилган духовкада қизаргунча пиширасиз.

Тайёр бўлган пирогни олиб, совутасиз. Устига шакар кукунини сепиб, ликопларга кесиб соласиз ва дастурхонга тортасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди