№16, 05.04.2012 Пазанда маслаҳати
НЎХАТ ШЎРАК
Керакли масаллиқлар: 300 гр. мол гўшти, 250 гр. пўстдумба, 250 гр. нўхат, 2 дона пиёз, мурч, туз.
Тайёрланиши: Гўшт ва пўстдумбани 3-4 га бўлиб, қозонга териб чиқасиз. Устига оҳисталик билан нўхат соласиз ва сув қуйиб, бир ярим соат давомида паст оловда пиширасиз. Кейин тузини ростлаб, яна беш дақиқага димлаб қўясиз.
Пиёзни паррак қилиб тўғраб, мурч билан аралаштирасиз.
Таом тайёр бўлгач, ликопга аввал нўхатни соласиз, устига гўштни терасиз. Икки тарафига тўғралган пиёздан қўйиб, дастурхонга тортасиз.
|