№16, 05.04.2012 Орастахона
...ЮЗИНГИЗНИ ОҚАРТИРАДИ
Бир ош қошиқдан творог ва қаймоқ олиб, унга ярим чой қошиқда ош тузи солинг. Массани яхшилаб аралаштиринг ва юзингизга оҳисталик билан суртиб чиқинг. 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. Юмшоқ сочиқ билан артиб, юзингизга озиқлантирувчи кремдан суртиб олинг.
Ушбу тадбир ҳафтада икки маротаба қўлласангиз, юз териси оқариб, чиройингизга чирой қўшилади.
НИГОРА тайёрлади.
|