Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№17, 12.04.2012

Пазанда маслаҳати

БАҲОРГИ ТАОМ

Керакли масаллиқлар: Бир донадан пиёз, тузланган қизил булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 дона помидор, 300 гр. мол гўштидан тайёрланган қийма, 100 гр. ўсимлик мойи, бир боғ кашнич, таъбга кўра туз.

Тайёрланиши: Бир дона помидор, булғор қалампири, пиёз, ярим боғ кўкат ва саримсоқпиёзни майда тўртбурчак қилиб тўғрайсиз. Доғланган ўсимлик мойини сопол товага қуйиб, тўғралган масаллиқни соласиз ва туз сепасиз.

Бир дона пиёзни қирғичнинг катта тарафидан ўтказиб қиймага соласиз, тузини ростлайсиз. Кейин яхшилаб аралаштириб, уч дона котлет ясайсиз. Котлетларни ҳам товадаги масаллиқ устига қўясиз.

Битта помидорни қирғичнинг майда тарафидан ўтказиб, уни ҳам котлетлар устидан оҳиста қўясиз. Товани духовкага жойлаштириб, 150 даража иссиқликда 20 дақиқа давомида пиширасиз.

Ушбу таомни баҳор фаслида тановул қилиб туриш тавсия этилади.

"БАҲОРОЙ" ТОРТИ

Керакли масаллиқлар: 200 гр. сариёғ ёки маргарин, 200 гр. шакар, 500 гр. сметана, 400 гр. ун, 2 чой қошиқда қавартма (разрихлитель).

Креми учун: 500 гр. сметана, 150 гр. шакар, 60 гр. мак.

Тайёрланиши: Сариёғни шакар билан аралаштириб, сметана соласиз ва яхшилаб миксерда кўпиртирасиз. Кейин қавартма ва ун солиб, қаттиқ бўлмаган хамир қорасиз. Хамирни 4-5 бўлакка бўлиб, ҳар бир бўлагини думалоқ қилиб ёйиб, ёғланган қолипга соласиз. 180 даражагача қиздирилган газ печида 25 дақиқа давомида пиширасиз.

Крем тайёрлаш учун сметанани шакар билан кўпиртирасиз, кейин мак солиб, аралаштирасиз.

Пишган тортлар орасига кремдан суртиб, устма-уст тахлаб қўясиз. Сўнгида торт устига ҳам кремдан бир текисда суртасиз ва 6 соат давомида музлаткичга қўясиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди