Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№43, 12.10.2012

Пазанда маслаҳати

ПАРХЕЗ ТАОМ

Керакли масаллиқлар: 2 дона тухум, 6 бўлак саримсоқпиёз, бир боғ укроп, 4 дона картошка, 1 дона помидор, бир ош қошиқда қаймоқ, салат барги, бир чой қошиқда қуритилган ялпиз, зираворлар, туз.

Тайёрланиши: Картошка пўстини арчиб, тозалаб ювасиз ва пичоқ ёрдамида ичини ўйиб, ғовак қиласиз. Тухумни чақиб, саримсоқпиёз ва кўкатни тўғраб соласиз. Кейин унга зиравор, қуритилган ялпиз ҳамда туз солиб, аралаштирасиз.

Аралашмани қошиқ ёрдамида картошка ичига қуйиб чиқасиз. Картошкаларни мантиқасқонга териб, 45 дақиқа давомида ўртача оловда пишириб оласиз.

Таом тайёр бўлгач, усти салат барги ва тилим қилиб кесилган помидор билан безатилган ликопга дид билан соласиз.

"ТЎЙИМЛИ" САЛАТ

Керакли масаллиқлар: 2 дона қайнатилган картошка, 1 дона қайнатилган қизил сабзи, 2 дона тузланган бодринг, 200 гр. дудланган товуқ гўшти, 3 дона қайнатилган тухум, 1 боғ кашнич, 150 гр. майонез, бир боғ салат барги, туз.

Тайёрланиши: Барча масаллиқни сомонча қилиб, кўкатни эса ўртача катталикда тўғраб оласиз. Идишга солиб, туз сепасиз ва майонез қўшиб, яхшилаб аралаштирасиз.

Тайёр бўлган салатни салат барги билан безатилган ликопга соласиз ва дастурхонга тортасиз.

"Тўмарис мерослари" ўқув маркази пазандалик курси раҳбари Дилнозахон ШОКИРОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди