Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№45, 25.10.2012

ЛУҚМА

ГАПЧИ АЁЛЛАР

Уззу кун кўчада гаплашиб ўтирадиган баъзи аёлларни "Би-би-си агентлари" дейишади. Бундай аёллар ҳар кунги янгилик ва гапларни оммага етказиб туришади. Биз ҳам уларга зимдан қулоқ тутайликчи.

- Янги гапни эшиттийларми, (паст оҳангда) Абдусалимнинг қўйларини анавини боласи ўғирлаган экан, топилибди.

- Ҳа, биров эшитмасин, эшитдик.

- Эшматникида ўғри ток бор экан, мантёрлар ушлаб олишибди.

- Э, ток ўғри бўлмайди, ўша хонадоннинг эгаси ўғри.

- Вой ўлай, яхшиям эсимга солдиз. - Ўтирганлардан бири уйи томонга югуриб кетди.

Улар ана шу алфозда куннинг ярми ўтиб кетганини ҳам пайқамай қолишади.

- Эрим ишдан келадиган пайт бўлди мен бора қолай.

- Эсим қурсин газга чой қўйган эдим, нима бўлди экан?

Улар ҳар бири биттадан баҳонани ўртага ташлаб, уйларига тарқалишди.

- Булар намунча эрдан қўрқишмаса, - дейди гаплари чала қолган ёсуман аёл.

Кечки овқатланишга ўтираётган эрига хотин ахборот бера бошлади.

- Дадаси, бу йил қиш қаттиқ келар экан. Кўмирдан ғамлаб олинглар, дейишяпти.

- Э...э, кимдан эшитдинг бунақа совуқ гапларни.

- Ҳа, хотинлар айтишяпти.

- Агар хотинлар айтган бўлса бу гаплар тўғри бўлиб чиқади. Лекин ўтга (чўғ) борса ўттиз оғиз, элакка борса эллик оғиз гапиришлари ортиқча-да.

Абдуманноб ЙЎЛДОШЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди