Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№52, 13.12.2012

Пазанда маслаҳати

ҚОВУРМА КАРТОШКА

Керакли масаллиқлар: 500 гр. картошка, 1 дона лимон, 1 литр ўсимлик мойи, туз таъбга кўра.

Тайёрланиши: Картошкани пўстидан арчиб, тозалаб ювасиз. Кейин уни махсус асбобда гулли шаклда қилиб тўғрайсиз. Картошкани кусиратиб пиширишни хоҳласангиз, тўғраганингиздан кейин уларни дастурхонга 10-15 дақиқага ёйиб, кейин доғ бўлган ёғда қовурасиз ва тузини ростлайсиз.

Тайёр бўлган таомни ликопларга солиб, ёнига бир тилимдан лимон қўйиб, дастурхонга тортасиз.

ТУХУМЛИ РУЛЕТ

Керакли масаллиқлар: 3 дона тухум, 2 дона сосиска, 1 дона сабзи, 1 боғ кўк пиёз, 100 гр. ўсимлик мойи.

Тайёрланиши: Тухумни лаганга солиб, яхшилаб аралаштирасиз. Сўнг таъбга қараб, туз соласиз. Сосиска билан сабзини тўртбурчак шаклда, кўк пиёзни ҳам майда қилиб тўғраб оласиз. Ҳамма масаллиққа тухум билан озгина ўсимлик ёғи қуйиб, яхшилаб аралаштирасиз.

Қизиган товага оз миқдорда доғ бўлган ўсимлик мойи қуйиб, тайёр масаллиқни соласиз ва духовкада 15 дақиқа давомида паст оловда пиширасиз. Пишгандан сўнг уни рулет шаклида ўрайсиз. Тайёр бўлган рулетли тухумни дастурхонга кўкатлар билан безатилган холда келтирасиз.

"Тўмарис мерослари" ўқув маркази пазандалик курси раҳбари Дилнозахон ШОКИРОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди