№3, 17.01.2013 ҚАЙМОҚЛИ ПЕЧЕНЬЕ
Керакли масаллиқлар: 200 гр. қаймоқ, юмшоқ хамирга етарлича ун, ярим чой қошиқ туз, хамир кўпчитиш учун ярим чой қошиқда "разрихитель", 1 дона тухум сариғи, 100 гр. "Чипси" конфетлари.
Кремига: Бир чини қаймоққа ярим чой қошиқда ванилин ва 150 гр. қанд упасини солиб, миксерда кўпиртирасиз.
Тайёрланиши: Қаймоққа ун, туз, "разрихитель" солиб, хамир қорасиз. 20 дақиқа давомида иссиқ жойда тиндирасиз.
Тинган хамирни айлана шаклда, қалинлигини 5 мл.м. қалинликда ёясиз. Хамирдан оғзи катта-кичик бўлган стаканлар ёрдамида шакл қирқиб, тешик кулчалар ҳосил қиласиз. Қирқилган хамирларни устма-уст қўйишдан аввал, орасига крем суртасиз. Устига кўпиртирилган тухум сариғидан бир текис қилиб суртиб, ёғланган товага печеньеларни териб чиқасиз ва 180 оС иссиқликдаги духофкада 45 дақиқа давомида пиширасиз.
Пишган печеньеларни олиб, бироз совутасиз ва устига озгина кремдан суртиб, "Чипси" конфетлари билан безайсиз.
"Нилуфар элит" ўқув маркази пазандалик курси ўқитувчиси Муҳайёхон АБДУРАСУЛОВА тайёрлади.
|