№3, 17.01.2013 Орастахона
ЮЗИНГИЗНИ ПАРВАРИШЛАНГ
Тўрт ош қошиқ чаканда (облепиха) ёғига 2 ош қошиқ озиқлантирувчи кремдан солиб, аралаштиринг. Кейин уни кечқурун ётишдан аввал аста юзларингизга суртиб оласиз. Эрталаб илиқ сув билан ювиб ташлайсиз.
Юқоридаги тадбирни ҳафтада икки марта қўлласангиз кифоя. Дағал ва қуруқ терини майинлаштиради.
***
Агар юзингиз ёғли бўлса қуйидаги муолажани қўлланг. Бир дона тухум сариғига 2-3 томчи кунгабоқар ёғини қуйинг. Кейин унга қир-ғичнинг майда тарафидан ўтказилган бир дона сабзини қўшасиз. Ҳосил бўлган бўтқани юзингизга суртинг ва 25 дақиқадан сўнг, илиқ сув билан ювиб ташлайсиз.
НИГОРА тайёрлади.
|