№16, 18.04.2013 "СИЗ УЧУН" САЛАТИ
Керакли масаллиқлар: 150 гр. колбаса, товуқ гўшти ва дудланган мол гўшти, бир донадан помидор, бодринг, 3 дона тузланган қора зайтун меваси, 150 гр. қаттиқ пишлоқ, 2 ош қошиқ майонез, кетчуп, туз.
Тайёрланиши: Барча масаллиқларни сомонча, зайтун мевасини айлана шаклида тўғрайсиз. Кейин туз ва майонез солиб, яхшилаб аралаштирасиз.
Тайёр бўлган салатни ликопларга солиб, устини кетчуп билан безайсиз.
"Нилуфар элит" ўқув маркази пазандалик курси ўқитувчиси Муҳайёхон АБДУРАСУЛОВА тайёрлади.
|