№17, 25.04.2013 Пазанда маслаҳати
ҚАЙМОҚДА ПИШИРИЛГАН БАЛИҚ
Керакли масаллиқлар: 500 гр. балиқ, 300 гр. сариёғ, 300 гр. қаймоқ, 3 донадан картошка ва қизил сабзи, туз, 1 пиёла сут, бир донадан помидор ва бодринг, ярим боғ кўкпиёз.
Тайёрланиши: Балиқни бўлаклаб, 150 гр. сариёғда қовурасиз. Кейин қизиган товага қаймоқ солиб, балиқни териб чиқасиз ва 15 дақиқа давомида димлаб, паст оловда пиширасиз.
Картошка ва сабзини арчиб, қайнатиб пиширасиз. Сўнг уларни алоҳида идишда эзиб, бўтқа тайёрлайсиз. Бўтқага 150 гр. сариёғ ва сут қуйиб, аралаштирасиз. Тузини ростлайсиз.
Тайёр бўлган балиқни ликопга солиб, ёнига икки хил бўтқаларни жойлаштирасиз. Таом атрофини кўк пиёз, бодринг ва помидорлар билан безайсиз.
|