Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Бекалик сирлари

№17, 25.04.2013

"АССОРТИ" ПИРОГИ

Керакли масаллиқлар: 3 стакан ун, 200 гр. маргарин, бир пачкадан ванилин ва кавартма тузи, 200 гр.дан сметана ва ёнғоқ мағзи, 3 та тухум, 100 гр. шакар, 300 гр.дан қулупнай меваси (мураббодан фойдаланса ҳам бўлади) ва творог, 1 та плиткали қора шоколад.

Тайёрланиши: Унга маргаринни солиб, қўлда эзғилаб, талқон ҳолатига келтирасиз. Кейин унга ванилин ва кавартма тузини солиб аралаштирасиз. Ортидан сметана қуйиб, хамир қорасиз. Хамирни 15 дақиқага тиндиришга олиб қўясиз. Тухум сариғини творог билан аралаштирасиз. Қолган тухум оқига шакар солиб, миксерда яхшилаб аралаштириб, бизе тайёрлайсиз. Газ листига фольга қоғозидан кесиб соласиз. Тинган хамирни жува ёрдамида ёйиб, листга жойлаштирасиз. Хамир устига аввал творог, кейин қулупнайни пичоқда кесиб соласиз. Ортидан қошиқ ёрдамида бизе суртасиз ва қирғичдан ўтказилган ёнғоқ мағзини сепасиз. Пирогни газ духофкасида 45 дақиқа давомида 180 оС иссиқликда пиширасиз.

Тайёр бўлган пирогни олиб, бироз совутасиз. Кейин шоколадни қирғичнинг катта тарафидан чиқариб олиб, пирог устига сепиб чиқасиз. Пирогни асталик билан кесиб, ликопларга жойлаштирасиз.

"Нилуфар элит" ўқув маркази пазандалик курси ўқитувчиси Муҳайёхон АБДУРАСУЛОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди