№25, 20.06.2013 Пазанда маслаҳати
КАРТОШКА СОМСА
Керакли масаллиқлар: 200 гр. қатиқ, 250 гр. маргарин, 1 чой қошиқ ичимлик содаси, бир чимдим туз, ун.
Қиймаси учун: 4-5 дона картошка, 50 гр. думба ёғи, 2-3 дона пиёз, туз, зираворлар.
Тайёрланиши: Қатиқ, маргарин, туз, ичимлик содаси ва ун солиб, хамир қорасиз. Кейин уни 30 дақиқага ўраб қўясиз. Картошка ва пиёзни арчиб, тўғрайсиз. Думба ёғини ҳам майда қилиб тўғраб, унга зираворлар ва таъбга кўра туз соласиз. Ҳамма масаллиқни яхшилаб аралаштирасиз.
Хамирдан майда зувалачалар ясайсиз. Сўнг уларни 2 мм. қалинликда ёясиз. Хамир ўртасига чой қошиқда қийма соласиз ва тўртбурчак шаклида тугасиз.
Сомсаларни иссиқ духовкада 45 дақиқа давомида пиширасиз.
|